Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун инспекцияда қандай жавобгарлик ўрнатилган?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  “Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш” деб номланган 2412-моддасига биноан субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қасддан текшириш учун инспекциянинг мансабдор шахсларга ўн беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган.

Шундай ҳаракатлар такроран содир этилган бўлса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш” деб номланган 2061-моддаси билан айбдор шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазолар белгиланган.