Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига ТАВСИЯЛАР

Давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишлар жараёнида аниқланадиган асосий камчиликлар ва уларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан

ТАВСИЯЛАР

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар раҳбарлари!

Ўтган асрнинг 90-йилларига қадар мамлактимизда етишти-рилган буғдой ички эҳтиёжни қондирмасдан, четдан олиб келинар эди. Юртбошимиз томонидан мустақилликнинг дастлабки йиллари-даёқ ғаллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибори, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, хусусан қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигида фермерчиликнинг ривожлантирилиши ва ҳукумат томонидан қўллаб қувват-ланиши натижасида ғалла майдонлари ва олинаётган ҳосилдорлик йилдан-йилга кўпайиб, мамлакатимиз ғалла мустақиллигига эри-шибгина қолмасдан четга дон экспорт қилувчи мамлакатлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистон Республикасида давлат ресурсига қабул қилинган дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда дон соҳасига оид бир қатор йўриқнома, қоидалар ва меъёрий-хужжатлар ишлаб чиқилди.

Лекин, ўтказилган текшириш ва мониторинглар давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор камчиликларга ҳамда уларнинг такрорланишига йўл қўйилаётганлиги кузатилмоқда.

Энг кўп учрайдиган камчилик ва қоидабузарликлар қуйидагилардан иборат:

элеватор, тегирмон ва омихта ем мажмуаларида технологик жараёнларни ташкил қилиш ва юритиш технологик схемаларини мавжуд эмаслиги, технологик схемада кўрсатилган жиҳозларни носоз ҳолатда бўлиши ва ҳоказо;                                                                                                   давлат ресурсига қабул қилинган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлардан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланмаслик ва сақлашда сифатини бузулишига, сақлаётган дон ва дон маҳсулотларини дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўйиш;                                                    мавжуд элеваторлар, омборлар ва айвонларнинг техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги;                                                                             дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда норматив-техник хужжатлар ҳамда техник шартлар талабларини қўпол равишда бузиш ва ўтказилган синовлар натижаларини расмийлаштиришда хатоларга йўл қўйиш;                                                                     ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини давлат стандартлари талабларига мос келмаслик ҳолатлари;                                                 шаҳодатланган ишлаб чиқариш технологик лабораторияларнинг мавжуд эмаслиги, малакали кадрлар билан таминланмаганлиги, зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари ҳамда кимёвий реактивлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги, лаборатория жиҳоз ва ускуналарини метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ёки носоз ҳолатда бўлиши ҳамда бошқа шу каби кўплаб камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари учрамоқда.

Ушбу тавсиялар Сиз раҳбарлик қилаётган корхонада Ўзбекис-тон Республикасининг дон ва дон маҳсулотлари соҳасига йўналтирилган Қарорлари ва бошқа меъёрий хужжатлари талабларининг бузулишини олдини олиш учун тақдим этилмоқда.

 

Дон қабул қилиш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи                                                                                                                тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Корхона элеватори, тегирмони ва омихта ем мажмуасида технологик жараёнларни тўғри ташкил қилиш ва юритиш;

дон қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашга бериш жараёнида мавжуд дастгоҳларнинг ишчи ҳолатини ва дон тозалаш жиҳозларининг иш самарадорлигини аниқлаб бориш;

давлат ресурсига донни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларида дон ва донни šайта ишлаш маҳсулотлардан белгиланган маšсадда оқилона фойдаланиш ва сифатли сақланишини таъминлаш;

корхонадаги мавжуд элеваторлар, омборлар ва айвонларнинг техник ҳолатини талаб даражасида бўлиши, сақлаётган дон ва дон маҳсулотларини дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўймаслик;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда норматив-техник хужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига риоя қилиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг (ун, ёрма, кепак ва бошқалар) сифатини давлат стандартлари талабларига мослигини таъминлаш;

тайёр маҳсулотлар омборида сақланаётган ун маҳсулотлари-нинг давлат стандарти талаблари даражасида сақлаш;

корхонанинг омихта ем ишлаб чиšариш мажмуасида сақланаётган хом-ашёларни сифатли сақланишини таъминлаш, омихта ем таркибини қўшимча компонентлар билан бойитиш ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган рецепт асосида ишлаб чиқариш;

корхонанинг ишлаб чиқариш технологик лабораторияларини талаб даражасида иш олиб боришини таъминлаш, зарур жиҳозлар, ускуналар, тарозилар, кимёвий реактивлар билан таъминлаш;

корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш бўйича сифат кунларини доимий равишда малакали ўтказиб бориш;

корхонада Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида миқдор ва сифат ҳисоби ҳамда бирламчи хужжатларни юритиш зарур.

Нон ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи                                                                                                                                   тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш ҳамда жўнатиш тартибларига риоя қилиш ва ўрнатилган технологик қурилмаларнинг норматив-хужжат талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

уннинг миқдор ва сифат ҳисобини тўғри юритиш;

технологик жараён талабларига риоя қилиш, ишлаб чиқариш цехлари, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг санитария-гигиеник ҳолатини доимий назоратга олиш;

технологик жараёнда, ундан оқилона фойдаланишга бевосита таъсир кўрсатувчи асосий параметрларини назорат қилиб бориш;

уннинг сарфланишини меъёрлаш ва хом-ашёдан оқилона фойдаланиш;

нон маҳсулот ишлаб чиқаришда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган хом-ашё ва маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқарилган нон ва нон маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатини олиш;

маҳсулот ва хом-ашёларини сақлаш учун ажратилган омборларнинг техник ҳолатини талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш технологик лабораториясини шаҳодатлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, хоналари етарли, зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари, реактивлар билан жиҳоз-лаш, лаборатория ускуналарини белгиланган тартибда метрологик кўрикдан ўтказиб бориш;

корхона лабораториясида ўтказилаётган синовларни норматив-техник хужжат талабларига мувофиқ ўтказиш, тасдиқланган шаклдаги журнал ва китобларда расмийлаштириб бориш лозим бўлади.

Спирт ҳамда пиво ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи

тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Дон сақлаш омборларининг техник ҳолатини яхшилаш, дон маҳсулотларининг сақланишини таъминлаш, шунингдек дон  зараркунандаларига қарши курашиш ишларини белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳамда самарали олиб бориш;

дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлашга бериш жараёнини ўз вақтида ва белгиланган шаклларда расмийлаштириш, шунингдек тозалаш ва қайта ишлаш даврида ажратилган чиқиндилар бўйича ҳисоботларни юритиш;

барча асосий ва қўшимча маҳсулотлар ҳамда хом-ашёларга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш;

ишлаб чиқариш технологик лабораториянинг таркибига малакали ҳамда соҳавий билимларга эга бўлган кадрларни тайинлаш, лабораторияларни зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари, реактивлар ва бошқалар билан етарли даражада таъминлаш, барча ускуна ва жиҳозларни, шу жумладан темир йўл, автомобиль, элеватор ва омбор тарозиларини метрологик кўрикдан ўтказиш;

дон ва дон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари бўйича тегишли норматив хужжатлар тўпламини тўлиқ шакллантириш, ўтказилаётган синовларни норматив-техник хужжат талабларига мувофиқлигини сўзсиз таъминлаш, тасдиқланган шаклдаги журнал ва китобларни ўз вақтида ва белгиланган муддатларда расмийлаштириб борилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан қоидабузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда “Ўздавдонинспекция” томонидан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар:

“Ўздавдонинспекция”га юклатилган ваколатлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун бажариш мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифатини баҳолаш, қабул қилиб олиш, жойлаш-тириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида ёзма буйруқлар бериш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун яроқсиз бўлган омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган ҳолларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини, шунингдек норматив ва техник хужжатлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган мақсадда сотишни ушбу тартиб бузилишлари бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш;

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва “Ўздавдонинспекция” томонидан 2007 йил 22 июнда тасдиқланган “Дон маҳсулотларининг сақланиши ва қайта ишланиши соҳасида талон-тарож ва ўзлаштиришлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қонунбузулишлари юзасидан хужжатларни рас-мийлаштириш ва прокуратура органларига юбориш тўғрисида”ги № 11-2-07-сонли “Тартиб”га асосан қўпол қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан хужжатлар тўпламини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш чоралари қўлланилади.