Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Boshliq virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Tadbirkorlar diqqatiga

Tadbirkorlar diqqatiga

Давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишлар жараёнида аниқланадиган асосий камчиликлар ва уларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан

ТАВСИЯЛАР

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари ва корхоналар раҳбарлари!

Ўтган асрнинг 90-йилларига қадар мамлактимизда етишти-рилган буғдой ички эҳтиёжни қондирмасдан, четдан олиб келинар эди. Юртбошимиз томонидан мустақилликнинг дастлабки йиллари-даёқ ғаллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибори, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, хусусан қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигида фермерчиликнинг ривожлантирилиши ва ҳукумат томонидан қўллаб қувват-ланиши натижасида ғалла майдонлари ва олинаётган ҳосилдорлик йилдан-йилга кўпайиб, мамлакатимиз ғалла мустақиллигига эри-шибгина қолмасдан четга дон экспорт қилувчи мамлакатлар қаторидан жой олди.

Ўзбекистон Республикасида давлат ресурсига қабул қилинган дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда дон соҳасига оид бир қатор йўриқнома, қоидалар ва меъёрий-хужжатлар ишлаб чиқилди.

Лекин, ўтказилган текшириш ва мониторинглар давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор камчиликларга ҳамда уларнинг такрорланишига йўл қўйилаётганлиги кузатилмоқда.

Энг кўп учрайдиган камчилик ва қоидабузарликлар қуйидагилардан иборат:

элеватор, тегирмон ва омихта ем мажмуаларида технологик жараёнларни ташкил қилиш ва юритиш технологик схемаларини мавжуд эмаслиги, технологик схемада кўрсатилган жиҳозларни носоз ҳолатда бўлиши ва ҳоказо;                                                                                                   давлат ресурсига қабул қилинган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлардан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланмаслик ва сақлашда сифатини бузулишига, сақлаётган дон ва дон маҳсулотларини дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўйиш;                                                    мавжуд элеваторлар, омборлар ва айвонларнинг техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги;                                                                             дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда норматив-техник хужжатлар ҳамда техник шартлар талабларини қўпол равишда бузиш ва ўтказилган синовлар натижаларини расмийлаштиришда хатоларга йўл қўйиш;                                                                     ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини давлат стандартлари талабларига мос келмаслик ҳолатлари;                                                 шаҳодатланган ишлаб чиқариш технологик лабораторияларнинг мавжуд эмаслиги, малакали кадрлар билан таминланмаганлиги, зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари ҳамда кимёвий реактивлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги, лаборатория жиҳоз ва ускуналарини метрологик кўрикдан ўтказилмаганлиги ёки носоз ҳолатда бўлиши ҳамда бошқа шу каби кўплаб камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари учрамоқда.

Ушбу тавсиялар Сиз раҳбарлик қилаётган корхонада Ўзбекис-тон Республикасининг дон ва дон маҳсулотлари соҳасига йўналтирилган Қарорлари ва бошқа меъёрий хужжатлари талабларининг бузулишини олдини олиш учун тақдим этилмоқда.

 

Дон қабул қилиш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи                                                                                                                тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Корхона элеватори, тегирмони ва омихта ем мажмуасида технологик жараёнларни тўғри ташкил қилиш ва юритиш;

дон қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашга бериш жараёнида мавжуд дастгоҳларнинг ишчи ҳолатини ва дон тозалаш жиҳозларининг иш самарадорлигини аниқлаб бориш;

давлат ресурсига донни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларида дон ва донни šайта ишлаш маҳсулотлардан белгиланган маšсадда оқилона фойдаланиш ва сифатли сақланишини таъминлаш;

корхонадаги мавжуд элеваторлар, омборлар ва айвонларнинг техник ҳолатини талаб даражасида бўлиши, сақлаётган дон ва дон маҳсулотларини дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўймаслик;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда норматив-техник хужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига риоя қилиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг (ун, ёрма, кепак ва бошқалар) сифатини давлат стандартлари талабларига мослигини таъминлаш;

тайёр маҳсулотлар омборида сақланаётган ун маҳсулотлари-нинг давлат стандарти талаблари даражасида сақлаш;

корхонанинг омихта ем ишлаб чиšариш мажмуасида сақланаётган хом-ашёларни сифатли сақланишини таъминлаш, омихта ем таркибини қўшимча компонентлар билан бойитиш ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган рецепт асосида ишлаб чиқариш;

корхонанинг ишлаб чиқариш технологик лабораторияларини талаб даражасида иш олиб боришини таъминлаш, зарур жиҳозлар, ускуналар, тарозилар, кимёвий реактивлар билан таъминлаш;

корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш бўйича сифат кунларини доимий равишда малакали ўтказиб бориш;

корхонада Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида миқдор ва сифат ҳисоби ҳамда бирламчи хужжатларни юритиш зарур.

Нон ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи                                                                                                                                   тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш ҳамда жўнатиш тартибларига риоя қилиш ва ўрнатилган технологик қурилмаларнинг норматив-хужжат талабларига мувофиқлигини таъминлаш;

уннинг миқдор ва сифат ҳисобини тўғри юритиш;

технологик жараён талабларига риоя қилиш, ишлаб чиқариш цехлари, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг санитария-гигиеник ҳолатини доимий назоратга олиш;

технологик жараёнда, ундан оқилона фойдаланишга бевосита таъсир кўрсатувчи асосий параметрларини назорат қилиб бориш;

уннинг сарфланишини меъёрлаш ва хом-ашёдан оқилона фойдаланиш;

нон маҳсулот ишлаб чиқаришда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган хом-ашё ва маҳсулотлардан фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқарилган нон ва нон маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатини олиш;

маҳсулот ва хом-ашёларини сақлаш учун ажратилган омборларнинг техник ҳолатини талабларга мувофиқлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш технологик лабораториясини шаҳодатлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, хоналари етарли, зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари, реактивлар билан жиҳоз-лаш, лаборатория ускуналарини белгиланган тартибда метрологик кўрикдан ўтказиб бориш;

корхона лабораториясида ўтказилаётган синовларни норматив-техник хужжат талабларига мувофиқ ўтказиш, тасдиқланган шаклдаги журнал ва китобларда расмийлаштириб бориш лозим бўлади.

Спирт ҳамда пиво ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи

тадбиркорлик субъектлари учун умумий тартибдаги тавсиялар:

Дон сақлаш омборларининг техник ҳолатини яхшилаш, дон маҳсулотларининг сақланишини таъминлаш, шунингдек дон  зараркунандаларига қарши курашиш ишларини белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳамда самарали олиб бориш;

дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлашга бериш жараёнини ўз вақтида ва белгиланган шаклларда расмийлаштириш, шунингдек тозалаш ва қайта ишлаш даврида ажратилган чиқиндилар бўйича ҳисоботларни юритиш;

барча асосий ва қўшимча маҳсулотлар ҳамда хом-ашёларга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш;

ишлаб чиқариш технологик лабораториянинг таркибига малакали ҳамда соҳавий билимларга эга бўлган кадрларни тайинлаш, лабораторияларни зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари, реактивлар ва бошқалар билан етарли даражада таъминлаш, барча ускуна ва жиҳозларни, шу жумладан темир йўл, автомобиль, элеватор ва омбор тарозиларини метрологик кўрикдан ўтказиш;

дон ва дон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари бўйича тегишли норматив хужжатлар тўпламини тўлиқ шакллантириш, ўтказилаётган синовларни норматив-техник хужжат талабларига мувофиқлигини сўзсиз таъминлаш, тасдиқланган шаклдаги журнал ва китобларни ўз вақтида ва белгиланган муддатларда расмийлаштириб борилишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан қоидабузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда “Ўздавдонинспекция” томонидан қўлланилиши мумкин бўлган чоралар:

“Ўздавдонинспекция”га юклатилган ваколатлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун бажариш мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифатини баҳолаш, қабул қилиб олиш, жойлаш-тириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида ёзма буйруқлар бериш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун яроқсиз бўлган омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган ҳолларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини, шунингдек норматив ва техник хужжатлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган мақсадда сотишни ушбу тартиб бузилишлари бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш;

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва “Ўздавдонинспекция” томонидан 2007 йил 22 июнда тасдиқланган “Дон маҳсулотларининг сақланиши ва қайта ишланиши соҳасида талон-тарож ва ўзлаштиришлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қонунбузулишлари юзасидан хужжатларни рас-мийлаштириш ва прокуратура органларига юбориш тўғрисида”ги № 11-2-07-сонли “Тартиб”га асосан қўпол қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан хужжатлар тўпламини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси                                                                                          бошлиғининг 2015 йил “15”июндаги 48 и-сонли буйруғи билан тасдиқланган

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги НИЗОМ

     Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек амалдаги тадбиркорлик субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш ва уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомил-лаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекцияси (“Ўздавдонинспекция”) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.“Ўздавдонинспекция” томонидан тадбиркорлик субъектларида профилактика ишлари улар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларга киритилаётган ўзгартиришларни тушунтириш, давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартибини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишини олдини олиш ҳамда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини, уларнинг сифатли сақланиши ва нобуд бўлишини қисқартиришни таъминлаш, фаолиятидаги камчиликларни текширишгача бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида профилактика ишлари “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ва ҳудудий  бўлинмалари томонидан ташкил этиладиган  “Очиқ эшиклар куни” ҳамда “Ишонч телефонлари”, семинар ва бошқа тадбирлар ёки оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали ўтказилиши мумкин.Ўтказиладиган профилактика ишлари биринчи навбатда дон етиштириш, донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида фаолиятини энди ташкил этмоқчи бўлган, янгидан бошлаган ёки “Ўздавдонинспекцияси”га келиб тушган маълумот ва ҳисоботларнинг таҳлилий ўрганилиши натижасида қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши, давлатга зиён келтирилиши ҳолатларига йўл қўйилиши эҳтимоли мавжуд бўлган субъектларда ўтказилиши лозим.Тадбирларда иштирок этиш учун “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳамда истеъмолчилар, маҳаллий ҳокимият ва фуқаролар йиғини вакиллари, дон маҳсулотларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари таклиф этилиши мумкин. 

“Ўздавдонинспекция” томонидан ўтказиладиган профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши ҳамда уларнинг самарадорлиги қуйидаги тартибда баҳоланади:

Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича.

“Ўздавдонинспекция” томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

1. “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ва тушунтириш ишларини ўтказиш:

     йилнинг ҳар чорагида (ҳисобот даврида) ҳар бир ҳудудда дон етиштириш, донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг

     - 10 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса - 5 балл;                                                                                        

      - 5 фоизидан 10 фоизигача қамраб олинган бўлса - 3 балл;

     - 5 фоизигача қамраб олинган бўлса - 1 балл.

2. Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ва ташқи ташиш, қайта ишлаш, ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ амалдаги қонунчилигига доир қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари томонидан оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишлар сони:

     ҳисобот даврида телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони:

     - 3 та ва ундан кўпни ташкил этган бўлса - 5 балл;

     - 2 тагача ташкил этган бўлса - 3 балл;

     - 2 тадан камни ташкил этган бўлса -1 балл.

3. “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш орқали профилактика ишларини ўтказиш:

     ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” орқали қабул қилинган мурожаатларнинг:

     - 70 фоизидан кўпи ечимини топган бўлса - 5 балл;

     - 30 фоизидан 70 фоизигача ечимини топган бўлса - 3 балл;

     - 30 фоизигача ечимини топган бўлса - 1 балл.

4. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида семинар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилиши орқали профилактика ишларини ўтказилиши:

     ташкил этилган семинарларда ҳудудларда жойлашган ва фаолият юритаётган “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектларнинг:

     - 50 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса  - 5 балл;

     - 20 фоиздан  50 фоизгача қамраб олинган бўлса  - 3 балл;

     - 20 фоизгача камраб олинган бўлса  - 1 балл.

5. “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектларининг “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари экс этган тарқатма материаллар билан таъминланиши:

     - тадбиркорлик субъектларининг 75 фоиздан ортиқ қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 5 балл.

     - тадбиркорлик субъектларининг 50 фоиздан 75 фоизгача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 3 балл.

     - тадбиркорлик субъектларининг 50 фоизигача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 1 балл.

“Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги.

     6. Тадбиркорлик субъектларида Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон ва 2012 йилнинг 6 июлида 1573-5 сон билан рўйҳатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши (келгусида - Кенгаш) билан қўшимча келишувсиз ўтказилган назоратларда аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатда бартараф этилиши:

     ҳисобот даврида Кенгаш билан қўшимча келишувсиз ўтказилган назоратда сақланаётган, тегирмонга берилаётган донлардан ҳамда ишлаб чиқарилган унлардан намуналар олиш йўли билан уларнинг намлиги, ифлослиги, донли аралашмалари ва зараркунандалар билан зарарланганлиги юзасидан қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбатан камчиликларни бартараф этиш даражаси:

- 80 фоиз ва ундан юқори бўлса - 5 балл;

- 60 фоиздан 80 фоизгача бўлса - 3 балл;

- 60 фоиздан кам бўлса - 0 балл.

     7. “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режадан ташқари текширишлар сонининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши:

- режадан ташқари текширишлар сони камайган бўлса - 5 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ўзгармаган бўлса - 3 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ошган бўлса – 0 балл.

     8. “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режали текширишлар натижалари тадбиркорларнинг тугатилиш даражасига олиб келмаслиги.

     Охирги бир йил давомида текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектларидан:

- тугатилган тадбиркорлик субъектлари бўлмаса - 5 балл;

- 2 тагача тадбиркорлик субъектлари тугатилган бўлса - 3 балл;

- 3 та ва ундан ортиқ субъектлар тугатилган бўлса – 0 балл.

     9. Ўтказилган текширишларда “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартибини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунчилик бузилиши ҳолатлари камайишига эришиш:

     ўтган йилнинг мос даврига нисбатан:

- 70 фоиздан кўпга камайган бўлса - 5 балл;

- 35 фоиздан -70 фоизга камайган бўлса - 3 балл;

- 35 фоизгача камайган бўлса - 1 балл.

     10. “Ўздавдонинспекция” назорати остидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари фаолияти устидан келиб тушган шикоятлар:

     -  мавжуд бўлмаган ҳолатда – 5 балл;

     - мавжуд бўлган ҳолатда -1 балл.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида  “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари фаолиятини баҳолаш.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари фаолияти ҳар чорак якуни билан махсус буйруқ билан тасдиқланган Ишчи комиссияси томонидан иловадаги жадвал шаклида умумлаштириш йўли билан баҳоланиб борилади.

Баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткичларни кайд этган  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари бош ва етакчи инспекторларига тегишли чоралар белгиланиши ҳамда энг яхши натижаларга эришган ва юқори баҳо олган бош ва етакчи инспекторларига рағбатлантириш чоралари кўрилиши мумкин.

Ишчи комиссияси томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича иловадаги жадвал шаклида маълумот ва энг паст кўрсаткичларни қайд этган ходимларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ишчи органига юборилади.

Изоҳ: Мазкур Низомга назорат қилувчи органнинг фаолият йўналишларидан, шунингдек профилактика ишлари самарадорлигини оширишга таъсир этадиган бошқа мезонлар асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

 

Давлат дон инспекцияси бошлиғининг 2015 йил “25” майдаги 45-и-сон буйруғи билан тасдиқланган

 

   Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати, сақланиши ва  улардан оқилона фойдаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш Йўриқномаси

            (янги таҳрири)

 

Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси назорати остидаги субъектларда назорат функцияларини (давлат назорати) амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган ”Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида Низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом”, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2006 йилнинг 6 майида Адлия вазирлиги рўйхатидан 1573-сон билан ўтган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низом”га ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солиш масалаларига доир бошқа қонун хужжатларига, шунингдек мазкур йўриқномага амал қиладилар.

II. Давлат назоратининг субъектлари ва объектлари

2.1. Давлат назоратининг субъекти

Давлат назоратининг субъектлари бўлиб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, донни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.

2.2. Давлат назоратининг объектлари

Қуйидагилар давлат назоратининг объектлари ҳисобланади: маҳсулот; жараёнлар;ҳисобга олиш.

Бунда қуйидагилар текширилади:

2.2.1. Дон қабул қилиш корхоналарида – тайёрланаётган маҳсулот, сақлаш, ишлов бериш қоидаларига риоя қилиниши, қабул қилиш ва ҳисобга олиш хужжатлари, сифатни назорат қилиш ва баҳолаш бўйича фаолияти, техник ҳолати.

2.2.2. Донни қайта ишлаш корхоналарида қуйидагилар назорат қилинади:

донни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш; донни қайта ишлашга тайёрлаш; маҳсулот сифати; маҳсулот ва чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши; қопланган маҳсулотларни стандарт оғирлигига риоя қилиниши; миқдори ва сифати бўйича ҳисоботларни юритилиши;санитар-гигиеник талабларга риоя қилиниши.

2.2.3. Нон ишлаб чиқариш корхоналарида қуйидагилар назорат қилинади:

унни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш; унни қайта ишлашга тайёрлаш;ундан оқилона фойдаланиш (технологик жараённинг асосий параметрлари); уннинг ҳаракатланишини ҳисобга олиш хужжатлари.

2.2.4. Спирт ишлаб чиқариш корхоналарида қуйидагилар назорат қилинади:

 дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш; қайта ишлашга тайёрлаш;  миқдори ва сифати бўйича ҳисоботларни юритилиши.    

III. Давлат назоратини амалга оширишни ташкил қилиш

3.1. Давлат назоратининг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади:

Давлат назорати органи фаолиятида қонунийлик, объективлик ва ошкоралик;                                                                                                        Давлат назорати субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;                                                                                                     Давлат назорати субъектлари фаолиятига аралашмаслик;                                                                                                                                          Давлат назорати субъектларининг давлат ва тижорат сирларини ошкор қилмаслик.

3.2. Режали ўтказиладиган текширишлар бўйича “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ субъектда ўтказиладиган текширув тўғрисидаги хабарнома субъектга текширув ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин ёзма равишда берилиши шарт.

3.3. Субъектларнинг давлат назорати “Ўздавдонинспекция”нинг белгиланган тартибда текшириш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтган ва текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.

3.4. “Ўздавдонинспекция”нинг назорат функциялари назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика  Кенгаши томонидан  мувофиқлаштирилиб, Кенгашнинг текширувлар борасидаги қарорлари мажбурий ҳисобланади.

3.5. Текширувларни ўтказишга текширишни ўтказиш учун асос бўлган хужжатлар- назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ-лаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалидан кўчирма, шунингдек, мазкур жадвал асосида чиқарилган, текширув мақсадлари, текширув ўтказиш муддати ва мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг буйруғи нусхаси, “Ўздавдонинспекция” бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар (унификациялашган назорат саволномаси) ҳисобланади.

Текшириш тайинлаш тўғрисидаги буйруқлар ва текширишга оид хужжатлар текширишларни мувофиқлаштириш бўйича масъул томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг “Tekshirishlar.uz” веб сайтига белгиланган муддатларда жойлаштириб борилиши таъминланади.

“Ўздавдонинспекция”нинг текшириш ўтказувчи мансабдор шахси корхона (ташкилот) раҳбарини юқорида кўрсатилган текширишни ўтказиш учун асос бўлган хужжатлар билан таништириши ва тилхат асосида бир нусха тақдим этиши ҳамда ҳамда техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита хўжалик юритувчи субъектда тўлдирилади.Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига кириш etk.minjust.uz сайти орқали амалга оширилади.

IV. Текширишларни амалга ошириш турлари ва муддатлари

4.1. Текширишлар режали, режадан ташқари ва назорат тартибида ўтказиладиган текширишларга бўлинади.

Инспекция томонидан режали тартибда ўтказиладиган барча текширувлар фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши қарорига асосан “Ўздавдонинспекция” буйруғи асосида давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирмайдиган корхоналар уч йилда бир мартадан кўп бўламаган, нон ишлаб чиқариш соҳасида давлат ресурсидаги донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан шуғулланадиган кичик тадбикорлик субъектлари тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади.

Режадан ташқари давлат назорати назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг қарорига кўра ҳамда қонунчиликга мувофиқ “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг буйруғига асосан амалга оширилади.Шунингдек, “Ўздавдонинспекция”нинг текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2012 йил 6 июлда Адлия вазирлиги рўйхатидан 1573-5-сон билан ўтган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги” қарорига асосан назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг рухсатисиз  мавжуд дон ва ун маҳсулотларидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлик, ифлослик, донли аралашма ва зараркунандалар билан зарарланганлик кўрсаткичлари бўйича “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг буйруғига ва тасдиқланган режа–жадвалга асосан таҳлиллар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Назорат тартибида текшириш ўтказиш илгари ўтказилган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши ва унинг ҳудудий комиссиялари қўшимча рухсатисиз “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг буйруғига асосан амалга оширилади. Ўтказилган назорат тартибидаги текшириш тўғрисида техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига тегишли ёзув киритилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита хўжалик юритувчи субъектда тўлдирилади. Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига кириш etk.minjust.uz сайти орқали амалга оширилади.

Назорат тартибидаги текширишлар бир иш кунидан ошмаслиги керак. Бунда, иш ҳажми кўп бўлган тақдирда назорат тартибидаги текширишларни етарлича ходимлар жалб этган ҳолда ташкил этиш чоралари кўрилади.

Тадбиркорлик фаолияти субъекталари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъект текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган назорат тартибида текширишлар ўтказиш муддатларига рози бўлмаса, уларнинг мурожаатлари асосида назорат тартибидаги текшириш муддати Кенгаш ёки вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлиги учун асос бўлади.

Комплекс текширувларни ўтказиш муддати Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалда кўрсатилган муддатларда ва 10 календарь кундан ҳамда “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг буйруғида кўрсатилган муддатлардан ошмаслиги керак.

Буйруқда кўрсатилган муддат текшириш ўтказиш учун етарли бўлмаган ҳолларда текшириш муддати кўрсатилган кун якунланишидан камида 3 кун олдин текширувчи томонидан “Ўздавдонинспекция” бошлиғи номига текшириш муддатини узайтириш тўғрисида асослантирилган билдиришнома ёзилади. Билдиришнома “Ўздавдонинспекция” бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, қўшимча сўралган муддат Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалда кўрсатилган муддатга мувофиқ келган ва текшириш муддатини узайтириш зарур деб топилган ҳолларда текшириш муддати узайтириб берилиши мумкин. Текширувчилар томонидан текширишни буйруқда кўрсатилган муддатлардан олдин бошлашлари ва кейин тугатишлари қатъиян тақиқланади.

4.2. Ўтказилаётган текширувлар, технологик жараённинг бузилиши туфайли корхоналар тўхташга мажбур бўлган ҳоллардан ташқари,  корхона ва ташкилотларининг ишлаши учун тўсқинликлар яратмаслиги керак.

V. Давлат назорати субъектларининг ҳуқуқлари:

 Давлат назоратининг ўтказилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш (текширишнинг муддати ва текшириш предмети кўрсатилган ҳолда текшириш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин хабарнома шаклида);

 “Ўздавдонинспекция”нинг мансабдор шахсларидан назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвални нусхасини, “Ўздав-донинспекция” бошлиғининг буйруғи нусхаси, текширувни ўтказишга асос бўлган бошқа хужжатларни талаб этиш, шахсни ва текширувга рухсат берилганликни тасдиқловчи хужжатлар билан танишиш;

тегишли ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишларига йўл қўймаслик;

ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича текширув-чиларнинг талабларини бажармаслик, текширув объектига тегишли бўлмаган материаллар билан  уларни таништирмаслик;

 текширувчилардан текширув тугаган куни текширув далолат-номасининг бир нусхасини олиш;

текширув натижалари устидан  белгиланган тартибда шикоят қилиш.

VI. Давлат назорати субъектлари қуйидагиларга мажбур:

давлат назорат органлари ходимларини корхона (ташкилот) тасарруфидаги ҳудудга киритиш;

текширувда иштирок этиш учун, текширув натижаларини (текширув далолатномаси, оралиқ хужжатлар, маълумотномалар, таҳлил натижалари ва бошқалар) имзолаш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахсларни тайинлаш;

текширув учун зарур бўлган хужжатлар, ахборотлар, маълумотлар, далолатнома-рекламацияларни  тақдим этиш;

давлат назорат органлари ходимлари давлат назоратини амалга оширишда зарур ёрдамни кўрсатиш.

VII. “Ўздавдонинспекция” томонидан текширишларни ўтказиш учун тайинланган ваколатли шахс ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, сақловчи, қайта ишловчи ва давлат ресурсларига сотувчи корхоналари ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;

текширилаётган корхона ва ташкилотларни текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича хужжатлари билан таништишиш;

 ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун бажариш мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш,   шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини баҳолаш, қабул қилиб олиш, жойлаштириш,  сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

корхоналарда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари намунасини  белгиланган тартибда олиш, текширишлар ўтказиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда  мутахассисларни жалб қилиш, зарурат бўлганда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари  намуналарини қўшимча таҳлил қилиш учун тегишли лабораторияларга жўнатиш;

 зарурат бўлганда дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш  корхоналарида давлат ресурсларига мўлжалланган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари келтирилаётган автомобиль ва темир йўл транспортида юклаб жўнатилаётган партияларини, шунингдек давлат ресурсларидаги донни тарозида қайта тортиб кўриш;

дон ва дон маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолларда донни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурслари қолдиқларини тарозида қайта тортиб кўриш ёки стандарт масса бўйича қопларга  жойлаштирилган  маҳсулотни қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда навбатдан ташқари хатловдан ўтказишни тайинлаш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун яроқсиз бўлган омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган ҳолларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини, шунингдек норматив ва техник хужжатлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган мақсадда сотишни ушбу тартиб бузилишлари бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш.

VIII. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида давлат назоратини (режали текширувлар) амалга ошириш тартиби

Элеваторлар ва омборларни назорат  қилиш

8.1. Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жойларини кўздан кечириш;

 донни қуритиш, тозалаш режаларини бажарилганлиги ва дон зараркунандаларига қарши кураш чоралари амалга оширилганлиги;

 автомобиль, темир йўл, омборхона, элеватор тарозилари ва назорат-ўлчов асбобларини ўз вақтида давлат қиёсловидан ўтказилганлиги;

 дон тозалаш машиналарининг қўлланаётган иш режимининг технологик самараси;

 дон омборлари, ишлаб чиқариш цехлари ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг зарурий санитар-гигиеник талабларга жавоб беришини ўрганиш.

8.2. Қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндиларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат қилиш.

8.3. Элеваторлар ва омборларда донни  актив  шамоллатиш қурилмаларининг техник ҳолати ва самарали ишлатилишини ҳамда дон ҳароратининг дистанцион назорат қилинишини текшириш.

8.4. Корхона ҳудудида, ишлаб чиқариш цехларида, омборларда профилактик тадбирларни амалга ошириш ҳолатлари, ҳудудларда урвоқ (распыл), тўкилган ун қолдиқлари ва қайта ишлаш ва оралиқ маҳсулотлари уюмларини бартараф этилганлиги, шунингдек дон ва маҳсулотларни сақлаш шароитлари, зараркунандалар ривожланишига қарши чоралар кўрилишига риоя қилинишини ўрганиш.

8.5. Сақлаш, қайта ишлаш ва жўнатиш жараёнида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг ҳолати устидан ишлаб чиқариш технологик лаборатория томонидан мунтазам назоратни олиб борилишини, шунингдек дон сақланадиган омборлар, ишлаб чиқариш цехлари, ҳудудлар, машина ва ускуналарни дон зараркунандалари билан зарарланганлигини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўрилганлиги, кузатув журналининг мавжудлиги ва юритилиши ўрганиш.

8.6.  Алоҳида партияларнинг ҳолати ва сақланиш муддати, актив шамоллатиш учун стационар ва кўчма қурилмаларнинг максимал қўлланишига қараб шомоллатиш навбати инобатга олинган ҳолда, донни шомоллатиш бўйича иш режасининг мавжудлиги ва бажарилишини ўрганиш.

8.7. Дон, мойли уруғлар, ун ва ёрмаларни сақлаш тўғрисидаги Йўриқнома талабларига риоя қилинишини ўрганиш.

8.8. Давлат заҳирасининг ҳамда суғурта фондининг дон ва дон маҳсулотларини тайёрлаш, жойлаштириш, сақлаш ва жўнатиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг бажарилишини, давлат заҳирасидаги дон маҳсулотларининг рўйхати, сақлаш жойлари, сақланиш шароитлари, ҳолати ва сифатини уларнинг кондиция талабларига мувофиқ бажарилишини текшириш ( махфий хужжатлар ва маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқига эга бўлган инспектор томонидан текширилади).

8.9. Сарфланган ва қайта тортилган дон маҳсулотларини миқдори ва сифатини ҳисобга олишни, тозалов далолатномаларини ўз вақтида ва тўғри тузилишини назорат қилиш (“Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишни дастлабки ҳисобини юритиш тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади).

Тегирмон ва омихта ем тайёрлайдиган корхоналарни назорат қилиш

8.10. Тегирмон, омихта ем, ёрмалар тайёрлайдиган корхоналар ишини  “Тегирмон, омихта ем ва ёрмалар тайёрловчи корхоналарда технологик жараённи ташкил этиш ва олиб бориш Қоидалари”, “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишни дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқлигини текшириш.

8.11. Корхона омборларида сақланаётган, қайта ишлашга берилаётган, ишлаб чиқарилаётган ва тарқатилаётган дон ва дон маҳсулотлари сифатларини сақланаётган ўрта сменали (ўрта суткали) намуналари билан солиштириш, шунингдек амалдаги стандартларга мувофиқлигини текшириш.

8.12. Дон тозалаш, ун тортиш ва янчиш  ускуналари ишлашининг технологик самарадорлигини, магнит тўсиқлар ҳамда магнитларнинг кучи ва юк кўтариш лаёқатини аниқлаш.

8.13.  Маҳсулот ишлаб чиқарилиши  миқдорини меъёрлар талаб-ларига асосан  тўғри ҳисобланишини текшириш, ҳисобланган ва  ҳақиқий олинган маҳсулотлар миқдорларини солиштирма таҳлили (ф.117), ортиғи билан бажарилиши  ва меъёрдан ортиқ механик йўқотишларнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни назорат қилиш.

8.14. Омихта ем тайёрлаш корхоналарида хом-ашё ва омихта емнинг сақланиши (дон ва дон чиқиндилари хом-ашёсини сифати текширилади). Омихта емнинг ишлаб чиқаришда тасдиқланган рецептурага риоя қилиниши, технологик жараёнга риоя қилинганлиги, 121-шаклдаги далолатноманинг ўз вақтида ва тўғри тузилганлигини текшириш.

8.15. Ун ва ёрмаларнинг тўғри тахланганлиги, штабелларни тахлаш тартиби ва муддатларига, шунингдек ташқаридаги ҳаво ҳарорати, омборхонанинг техник ҳолати ва қоп тараларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда тахлаш баландлигига риоя қилиниши, ун, ёрма ва омихта емларни уларнинг сифат ҳолати ва ишлаб чиқарилиш муддатига қараб тарқатилиш навбатига риоя қилиниши, маҳсулотларни зарарсизлантириш бўйича ишларни бажариш тартибига риоя қилинишини текшириш.

8.16. Миқдор ва сифат кўрсаткичларини тўғрилигини ва аниқ ҳисобга олинишини текшириш.

8.17. Дон ва дон маҳсулотларига олинган мувофиқлик сертификати мавжудлигини текшириш.

Нон ишлаб чиқариш корхоналарида ундан оқилона фойдаланишни текшириш

8.18. Ун  маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва бериш тартибларига риоя қилиш. Ўрнатилган технологик қурилманинг норматив хужжат талабларига мувофиқлиги.

8.19. Уннинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиниши.

8.20. Технологик жараённинг (тайёр маҳсулот чиқарилгунига қадар) олиб борилиш Тартибларига риоя қилиниши.

8.21. Технологик жараённинг, ундан оқилона фойдаланишга бевосита таъсир кўрсатувчи, асосий параметрларини назорат қилиш.

8.22. Уннинг сарфланиши ҳисоботларни юритилишини текшириш.

8.23. Хом-ашё ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатини мавжудлиги. Тайёр маҳсулотнинг сертификати бўлмаган ҳолда, давлат дон инспектори Ўзстандарт Агентлигини ёки унинг таркибий бўлимини ёзма равишда хабардор қилади.

   Ишлаб чиқариш-технологик лабораториялар ишини назорат қилиш

8.24. Шаҳодатланган ишлаб чиқариш-технологик лабораториянинг мавжудлиги, кадрлар таркиби, хоналарнинг етарлича бўлиши, зарурий ўлчов воситалари ва синов ускуналари, реактивлар ва бошқалар билан жиҳозланганлиги. Лаборатория ускуналарининг метрологик кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлигини ўрганиш.

8.25. Хом-ашё, тайёр маҳсулотга тегишли норматив хужжатларнинг ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш усулларининг мавжудлиги, ўтказилаётган синовларнинг норматив-техник хужжат талабларига мувофиқлиги, тасдиқланган шаклдаги журнал ва китобларнинг мавжудлиги ва тўлдириб борилишини текшириш.

8.26. Намуналарни танлаш усулларига риоя қилинишини, бошланғич намуналарни тузиш, ўртача смена ва ўртача суткалик намуналарни тузишни, пробаларни сақлаш шароитлари ва муддатларини, таҳлилларни амалдаги норматив-техник хужжатларга мувофиқ ўтказилишини текшириш.

8.27. Сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўли билан, сақлана-ётган ўртача суткалик ва сменадаги ўртача намуналар орасидан ихтиёрий равишда танлаб текшириш, таҳлил натижаларини юк хатлари реестри ва лаборатория журналлардаги ёзувлар билан солиштириш, сифатни аниқлашда меъёрдан ортиқча фарқлар аниқланганда лаборатория журналлари ва бухгалтерия китобларидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида кўрсатма бериш.

IX. Давлат назорати натижаларини расмийлаштириш

9.1. Режали ва режасиз текширув натижалари А4 форматли оқ қоғозда 2- иловада келтирилган шаклдаги далолатнома (маълумотнома) билан, Кенгаш билан қўшимча келишувсиз ўтказиладиган таҳлиллар А4 форматли оқ қоғозда 2а- иловада келтирилган шаклдаги далолатнома (маълумотнома) билан имло хатоларсиз расмийлаштирилади.

9.2. Текшириш (мониторинг) ва таҳлиллар натижаларини далолатнома (маълумотнома) асосида расмийлаштирилади ва унда  текширилаётган (мониторинг ўтказилаётган) хўжалик юритувчи субъект (корхона) тўғрисида маълумотлар (номи, манзили, фаолият тури, раҳбари, масъул ва мансабдор шахслар ва ҳк.) текшириш (мониторинг) бошланган ва тугаган сана кўрсатилади, дастурдаги барча саволлар тўлиқ ва аниқ ёритилади. Аниқланган камчиликлар тафсилоти, ким томонидан йўл қўйилганлиги ва қайси норматив хужжатлар талаблари бузилганлиги аниқ кўрсатилади.

9.3. Далолатнома ҳажми дон қабул қилувчи, нон ишлаб чиқариш ва спирт саноати корхоналари учун уч бетдан, қайта ишловчи корхоналар (тегирмон ва омихта ем тайёрловчи корхоналар) учун, иловаларни ҳисобга олмаганда беш бетдан (таҳлиллар ўтказиш бўйича икки бетдан) кам бўлмаслиги, Times New Roman шрифтда 14-ўлчамда чоп этилган бўлиши керак.

9.4. Текширув (таҳлиллар ўтказиш) далолатномаси (2-,2а- илова) қуйидаги бўлимларга эга бўлиши керак:

Корхона тавсифномаси (номи, манзили, фаолият тури, корхона ишлаб чиқариш қуввати, раҳбари, масъул ва мансабдор шахслар ва ҳк.) “Бошланғич маълумотлар”.

 “Асосий қисм” текширув натижаларини ўз ичига олиб, унинг матнида текшириш дастурида кўрсатилган барча масалалар ёритилади.

 “Хулоса қисми”да аниқланган камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари белгиланади. Илова сонига қилинган ҳаволалар (ссылки) кўрсатилади.

9.5. Далолатнома (малумотнома) текширувчи, корхона раҳбари ва масъул шахслар томонидан имзоланади ва бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда - текширишда бевосита иштирок этган шахсга) имзо орқали топширилади ва шу кун текшириш тугалланган кун ҳисобланади.

Хўжалик юритувчи субъект текшириш (таҳлиллар ўтказиш) далолатномасини (маълумотномаси)ни олишдан бош тортган тақдирда текширувчи томонидан бу ҳақда текшириш (таҳлиллар ўтказиш) далолатномасига тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш (таҳлиллар ўтказиш) тугалланган ҳисобланади.

Бу ҳолда текшириш (таҳлиллар ўтказиш)  натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.

9.6.  Далолатномани (маълумотномани) рақамлаш ҳудудий бўлинма индексидан (4-илова) келиб чиқиб бажарилади ва слешдан (каср чизиғи) кейин далолатноманинг(маълумотноманинг)  тартиб рақами қўйилади. Уларни рақамлаш йил бошидан бошланиб, орада сон қолдирилмай ёзилади.

9.7. Аниқланган камчиликлар бўйича корхона раҳбари номига кўрсатма (3-илова) тузилади, унда текширув (таҳлиллар ўтказиш)  далолатномасида келтирилган барча камчиликлар акс эттирилган бўлиши, камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилиши ҳамда назорат тартибида ўтказиладиган текширув муддати кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим.

9.8. Текшириш (мониторинг) натижалари бўйича 3 нусхада далолатнома, ўтказиладиган таҳлиллар бўйича 3 нусхада далолатнома (камчиликлар аниқланмаган ҳолда маълумотнома) тузилади, унга таққослов жадвали ва камчиликлар аниқланган ҳолларда текшириш (таҳлил) ўтказилган корхонанинг масъул ёки мансабдор шахсларининг аниқланган камчиликлар юзасидан тушунтириш хатлари, тегишли хужжатлар нусхалари илова қилиниб, текшириш (мониторинг) далолатнома (маълумотнома) сининг бир нусхаси текшириш (таҳлил) якунланган кун корхона раҳбарига (раҳбари бўлмаган тақдирда – текширишда (таҳлилда) бевосита иштирок этган шахсга) уни олганлиги тўғрисида имзо билан қолдирилади.

 Далолатнома (маълумотнома) нинг 2-нусхаси барча иловалари билан “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппаратига текшириш тугаган кундан кейин кўпи билан 3 иш куни ичида, лекин назорат қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан кечиктирилмай,  юборилади, 3-нусхаси барча иловалари билан ҳудудий бўлинмада 3 йил давомида сақланади ва “Ўздавдонинспекция”нинг рухсати билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

9.9. Текшириш (таҳлил) натижасига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона раҳбари номига ёзма равишда кўрсатма берилади ва ижроси назоратга олинади. Кўрсатма ва олинган жавоб хати нусхаси “Ўздавдонинспекция” марказий аппаратига юборилади.

9.10. Текшириш (таҳлил) натижасида, корхоналарида ўтказилган мониторинг ва назоратларда талон-тарожлик ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ҳолда Республика Бош прокуратураси билан биргаликда 2007 йил 22 июнда тасдиқланган тартиб талабларига асосан материалларни расмийлаштириб, қонуний ҳал этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

X. Текшириш (таҳлил) ларни “Ўздавдонинспекция” марказий аппаратида мувофиқлаштириш ва текшириш (таҳлил) далолатномалар (маълумотномалар) ни қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва текширишларнинг самарадорлигини назорат қилиш.

10.1. “Ўздавдонинспекция” марказий аппаратида текшириш (мони-торинг) лар инспекция бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, бўлим мудирлари, канцелария бўлими ва юрисконсульт томонидан мувофиқлаштириб борилади.

        Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида давлат назоратини (режали текширувлар) амалга ошириш бўйича амалга ошириладиган режали ва назорат тарибда ўтказиладиган назорат функциялари инспекциянинг сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими (бўлим мудири ва бириктирилган масъул шахс) томонидан мувофиқ-лаштирилади ва назорат қилиб борилади.

  Спирт ишлаб чиқариш ва нон ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиладиган давлат назоратини (режали текширувлар) ҳамда “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2012 йил 6 июлда Адлия вазирлиги рўйхатидан 1573-5-сон билан ўтган қарорига асосан назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг рухсатисиз мавжуд дон ва ун маҳсулотларидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлик, ифлослик, донли аралашма ва зараркунандалар билан зарар-ланганлик кўрсаткичлари бўйича назорат функциялари (ўткази-ладиган таҳлиллар) стандартлаштириш, метрология ва серти-фикатлаштириш бўлими (бириктирилган масъул) томонидан мувофиқлаштирилади ва назорат қилиб борилади.

Инспекция томонидан режали тартибда ўтказиладиган барча текширувлар фақат Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши қарорига асосан “Ўздавдонинспекция” буйруғи асосида давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирмайдиган корхоналар уч йилда бир мартадан кўп бўламаган, нон ишлаб чиқариш соҳасида давлат ресурсидаги донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан шуғулланадиган кичик тадбикорлик субъектлари тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади.

Бунда, бўлимлар томонидан раҳбарият билан келишган ҳолда давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирмайдиган корхоналар уч йилда бир мартадан кўп бўламаган, нон ишлаб чиқариш соҳасида давлат ресурсидаги донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан шуғулланадиган кичик тадбикорлик субъектлари тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда ўтказиладиган текширишлар бўйича Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2012 йил
6 июлда Адлия вазирлиги рўйхатидан 1573-5-сон билан ўтган қарори билан тасдиқланган тартибда ва муддатларда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашига режали ўтказиладиган текширишлар режа-жадвал лойиҳасига таклифлар киритилади. Текширишлар тасдиқланган режа-жадвал асосида ўтказилади.

Республика Кенгашининг рухсатисиз мавжуд дон ва ун маҳсулотларидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлик, ифлослик, донли аралашма ва зараркунандалар билан зарарланганлик кўрсаткичлари бўйича ўтказиладиган таҳлиллар режа-жадвали бир йилда икки марта ҳар ярим йил учун тузилади ва “Ўздавдонинспекция” бошлиғи томонидан тасдиқланади. Таҳлиллар тасдиқланган режа-жадвал асосида ўтказилади.

10.2. Режали текширишлар текшириш далолатномалари  канцеларияда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг раҳбариятга киритилади ва раҳбарият томонидан резолюциялар қўйилгандан сўнг тегишлилиги бўйича бўлимларда очилган текшириш далолатномаларини қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва текширишларни самарадорлигини назорат қилиш журнали (5- илова)да қайд қилинади ва ҳисоби юритилади.
Бунда бўлимлар томонидан текшириш далолатномаларининг расмийлаштирилишининг тўғрилиги, унга илова қилинган хужжатларнинг бутлигига ва текшириш ўтказиш муддатларига риоя қилинганлигига, аниқланган камчиликлар бўйича кўрсатмаларнинг берилганлиги ва ижросини назоратга олинганлиги батафсил текширилади ва назоратда ушлаб турилади.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан Республика Кенгаши билан қўшимча келишувсиз мавжуд дон ва ун маҳсулотларидан намуна олиш йўли билан уларнинг намлик, ифлослик, донли аралашма ва зараркунандалар билан зарарланганлик кўрсаткичлари бўйича ўтказиладиган таҳлиллар далолатномалари (маълумотномалар) натижалари ҳар ҳафтада белгиланган шаклда тезкор маълумот (ҳисобот шаклида), кейинчалик ой якуни билан ҳособот тариқасида алоқа хатига илова қилинган ҳолда ўтказилган таҳлиллар далолатномалари (маълумотномалар)ни бир нусхаси ва унга илова қилинган хужжатлар марказий аппаратга юборилади ва белгиланган тартибда канцеларияда рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга киритилади.

10.3. Ўтказилган режали текширишлар бўйича кўрсатмада кўрса-тилган муддат келгандан сўнг назорати юкланган бўлим мудири томонидан мазкур корхонада бир кун муддатда назорат тартибида текшириш ўтказиш бўйича инспекция раҳбарига билдиришнома орқали мурожаат қилинади ва инспекция бошлиғининг буйруғига асосан назорат тартибидаги текшириш ўтказилиши назоратга олинади ва текшириш далолатномаси мазкур йўриқномада кўрсатилган тартибда қабул қилинади ва тегишли чоралар белгиланади.

10.4. Текширишда корхоналарда аниқланган  камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари бўйича тегишли чоралар белгилаш бўйича инспекция ҳуқуқшуноси хулосаси олинади ва унга асосан иш кўрилади. Лозим топилганда текшириш материаллари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Корхонага юборилган кўрсатмалар бўйича айбдор шахсларга корхона раҳбари томонидан кўрилган интизомий чораларни Меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқлиги инспекция ҳуқуқшуноси томонидан мониторинг қилиб борилади ва зарур ҳолларда, интизомий жазо чоралари қўлланилишида қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари бўйича корхона раҳбарларига қўшимча кўрсатма хатлари юборилиши таъминланади ва ижроси назорат қилинади.

10.5. Ҳар бир режали ўтказилган комплекс текшириш далолат-номаси бўлимда рўйхатга олингандан сўнг, бир ҳафта муддат ичида, ўтказилган таҳлиллар бўйича ўн кун муддатда “Ўздавдон-инспекция”нинг 2010 йил 8 январдаги 3-и сонли буйруғи билан тасдиқланган” Режали ва назорат тартибида ўтказиладиган текширишларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари” га асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади ва баҳолаш натижалари раҳбариятга киритилади. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар белгиланади.

                                 ХI. Якунловчи қоидалар

“Ўздавдонинспекция” марказий аппаратидан бириктирилган масъуллар ва  текширишларни (таҳлилларни) ўтказувчи мансабдор шахслар ушбу йўриқноманининг меъеёр ва талабларини ўз вақтида бажарилиши учун жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғининг 2015 йил “22” майдаги 44-и-сон буйруғи билан тасдиқланган

Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3665-сонли ва 2015 йил 15 майдаги «Ҳусусий мулк, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 269-сонли қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (кейинчалик - Инспекция) томонидан назорат остидаги тадбиркорлик субъектларда ўтказиладиган режали текширишлар даврийлигини ҳамда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун таклиф этиладиган субъектларни танлаш тартиби ва тамойилларни белгилайди.

2. Инспекциянинг текширишларни мувофиқлаштириш бўйича масъул ходимлари текширишлар режа-жадвалига киритиш учун таклиф этиладиган тадбикорлик субъектларни танлаш жараёнида мазкур Низомда белгиланган талабларни бажарилиши учун жавобгардир. 

Текширишлар режа-жадвалига киритиладиган тадбиркорлик субъектларни танлаш тамойиллари

3. Қонун ҳужжатларига белгиланган меъёрларга мувофиқ ўз фаолияти жараёнида давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлар Инспекция назорати остидаги субъектлар тоифасига киради.

4. Текширишлар режа-жадвалига киритиладиган Инспекция назорати остидаги тадбиркорлик субъектлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

А гуруҳи – давлат ресурсидаги дон ва барча турдаги дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган корхоналар.

 Б гуруҳи – нон ишлаб чиқариш соҳасида давлат ресурсидаги донни қайта ишлаш маҳсулотлари билан шуғулланадиган субъектлар.

5. Инспекция назоратидаги микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларини текшириш режали тартибда тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади.

6. Келгуси йил текширишлар режа-жадвалига киритиш учун танланадиган субъектлар рўйхати Инспекцияда мавжуд маълумотларни (олдинги текшириш якунлари, кузатув ва ўрганиш натижалари, ташкилотлар ва фуқаролардан келиб тушган маълумотлар ва ҳ.к.) батафсил таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.

7. Режа-жадвалга киритиш учун таклиф этилаётган субъектларнинг режа-жадвални ишлаб чиқиш вақтида ҳақиқатда фаолият юритаётганлиги ва уларда назорат остидаги фаолиятнинг мавжудлиги учун Инспекция масъул ходимлари жавобгардир.

8. Мазкур тамойиллар асосида тузилган Инспекция назорати остидаги субъектлар рўйхати Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ишчи органига маълумотлар базасига киритиш учун электрон шаклда тақдим этилади.

Заруратга қараб Инспекция томонидан назорат остидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳолатидан (тугатилиши, қайта ташкил этилиши, фаолият турини ўзгариши, банкрот деб эътироф этилиши ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда Кенгаш ишчи органига уларни назорат остидаги субъектлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида ёки янги субъектларни ушбу рўйхатга қўшимча равишда киритиш ҳақида тегишли асослар билан таклифлар киритиб борилади.   

9. Ушбу тамойиллар асосида келгуси йил текширишлар режа-жадвалига киритиш учун танлаб олинган хўжалик субъектлар рўйхати Инспекция томонидан Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартиб ва муддатларда Кенгаш ишчи органига тақдим этилади.

 

 

 

  1. Дон қабул қилиш ва қайта ишлаш соҳасида фаолият юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишлар ДАСТУРИ
  2. Спирт ҳамда пиво ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишлар ДАСТУРИ
  3. Нон, нон-булочка ҳамда макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишлар ДАСТУРИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан ҚЎЛЛАНМА

ВАЗИФАЛАР ВА ФУНКЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА «ЎЗДАВДОНИНСПЕКЦИЯ»ГА НАЗОРАТИ ЮКЛАТИЛГАН ХУЖЖАТЛАРНИНГ РЎЙХАТИ:

  1. Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тўғрисида"ги Низом;
  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 майда 1684-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома»;
  3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 20 август санасидаги 160-сон буйруғи билан тасдиқланган «Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»;
  4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 20 июнда 936-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб тартиби бўйича Йўриқнома»;
  5. «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўздавдонинспекция"нинг 2011 йил 5 январдаги 2-и-сон қўшма буйруғи билан тасдиқланган «Ун, ёрма, мойли экинлар уруғлари ва донни сақлаш Йўриқномаси»;
  6. «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўздавдонинспекция"нинг 2008 йил 9 июндаги 25-и-сон қўшма буйруғи билан тасдиқланган «Элеватор ва дон қабул қилиш корхоналарида технологик жараёнларни ташкил қилиш ва юритиш қоидалари»;
  7. «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўздавдонинспекция"нинг 2009 йил 19 февралдаги 3-и-сон қўшма буйруғи билан тасдиқланган «Тегирмонларда технологик жараёнларни ташкил қилиш ва юритиш қоидалари»;
  8. «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўздавдонинспекция"нинг 2011 йил 5 январдаги 4-и-сон қўшма буйруғи билан тасдиқланган «Омихта ем ишлаб чиқариш технологик жараёнларни ташкил қилиш ва юритиш қоидалари»;
  9. «Ўздонмаҳсулот» ДҲК томонидан 1994 йил 30 декабрдаги 82-сон буйруғи билан тасдиқланган «Нон ёпиш корхоналарида технологик жараёнини ташкил этиш ва жорий қилиш қоидалари»;
  10. Амалдаги дон ва дон маҳсулотларига тегишли бўлган давлат стандартлари ҳамда соҳадаги техник шартлар талаблари.

ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛМАГАН ТАҚДИРДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари туғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган Низом.
  2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2007 йил 22 июндаги 11-2-07-сон билан ва «Ўздавдонинспекция» томонидан 2007 йил 22 июндаги 01–3/354-сон билан тасдиқланган «Дон маҳсулотларининг сақланиши ва қайта ишланиши соҳасида талон-торож ва ўзлаштиришлар, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қонунбузишлар юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва прокуратура органларига юбориш Тартиби».