Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Boshliq virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Rahbariyat

Абидов Зиявиддин Нуриддинович

Инспекция бошлиғи

1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1977 йилда Тошкент Политехника институтининг Кимё технология факультетини, 1989 йилда Бутуниттифоқ озиқ-овқат саноати сиртқи институтининг Донни сақлаш ва қайта ишлаш факультетини тамомлаган.

2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истъемол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғи лавозимида 2008 йилнинг май ойидан бошлаб ишлаб келмоқда.

Инспекция бошлиғи мажбуриятлари

  • «Ўздавдонинспекция» фаолиятига умумий рахбарликни якка бошчилик асосида амалга оширади ҳамда «Ўздавдонинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
  • «Ўздавдонинспекция» марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек «Ўздавдонинспекция» марказий аппарати, худудий бўлинмалар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
  • «Ўздавдонинспскция»нинг таркибий ва худудий бўлинмалари туғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
  • «Ўздавдонинспекция» марказий аппарати ходимларини,«Ўздавдонинспекция»нинг худудий бўлинмалари, марказий ва минтақавий лабораториялари рахбарлари хамда ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Тел.: 244-87-53

Факс: 244-87-49

e-mail: info@uzddi.uz

Ўздавдонинспекция бошлиғининг виртуал қабулхонаси: vq.uzddi.uz

Жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш кунлари: иш кунлари - 8-00 дан 11-00 гача

Махмудалиев Акмалжон Азимжонович

Бошлиқ ўринбосари

1974 йилда Фарғона  вилоятида туғилган.

1995 йилда Самарқанд кооператив институтининг бухгалтерия ҳисоботи  факультетини, 2005 йилда Тошкент Кимё-технология институтининг дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультетини тамомлаган.

2007 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасида етакчи ва бош давлат дон инспектори лавозимларида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясининг бошлиғи ўринбосари лавозимида 2013 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ишлаб келмоқда.

Бошлиқ ўринбосари мажбуриятлари

  • дон ва донни қайта ишлаш махсулотлариии ишлаб чиқарувчи, сақловчи, қайта ишловчи ва давлат ресурсларига сотувчи корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;
  • текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг текшириш билан боғлик масалалар буйича хужжатлари билан танишиш;
  • ўз ваколати доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун бажариш мажбурий булган қарорлар қабул қилиш, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш махсулотлари сифатини бахолаш, қабул қилиб олиш, жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш туғрисида ёзма буйруқлар бериш;
  • корхоналардан дон ва донни қайта ишлаш махсулотлари намунасини белгиланган тартибда олиш, текширишлар утказиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш хамда зарур холларда текшириш билан боғлик ишларни бажариш учун корхоналар мутахассисларини жалб қилиш, зарурат булганда дон ва донни қайта ишлаш махсулотлари намуналарини қушимча тадқиқ қилиш учун тегишли лабораторияларга жунатиш;
  • зарурат булганда дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида давлат ресурсларига мулжалланган дон ва донни қайта ишлаш махсулотларининг келтирилаетган ва автомобиль хамда темир йул транспортида юклаб жунатилаётган партияларини, шунингдек давлат ресурсларидаги донни тарозида қайта тортиб кўриш;
  • дон ва махсулотлар қолдиқлари туғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубха туғдирган холларда дон ва донни қайта ишлаш махсулотлари давлат ресурслари қолдиқларини тарозида қайта тортиб курган ёки стандарт масса буйича қопларга жойлаштирилган махсулотни қайта хисоблаб чиққан холда навбатдан ташқари хатловдан ўтказишни тайинлаш;
  • дон ва донни қайта ишлаш махсулотларини сақлаш yчyn яроқсиз бўлгаи омборларга жойлаштиришни тақиқлаш, технология ва санитария тартибларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган холларда айрим ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналар ишини, шунингдек норматив ва техник хужжатлар талабларига жавоб бермайдиган дон ва донни кайта ишлаш махсулотларини белгиланган мақсадда сотишни ушбу тартиб бузилишлари бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш;
  • «Ўздавдонинспекция»да АКТ ни жорий қилиш ва ривожлантириш ишлари бўйича маъсул шахс хисобланади.

Бошлиқ ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Тел.: 244-87-52

Факс: 244-87-49

e-mail: info@uzddi.uz 

Жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш кунлари: иш кунлари - 8-00 дан 11-00 гача