Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Boshliq virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Matbuot markazi

«Ўздавдониснпекция”нинг Ахборот хизмати марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Хизмат раҳбари бир вақта инспекция раҳбарининг матбуот котиби вазифасини амалга оширади. «Ўздавдониснпекция”нинг Ахборот хизматини ССМ бўлими мудири Атабаев Махамеджан Закирович бошқаради.

Алоқалар учун маълумотлар:

тел/факс: 244-87-54,  e-mail: info@uzddi.uz

Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Инспекция раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

Инспекция фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда маълумотларни миллий ва хорижий ОАВда эълон қилинишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Инспекция фаолиятининг долзарб жиҳатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;

интернет тармоғида Инспекция веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

Инспекцияга нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий оммавий ахборот воситалари муносабатини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида идора раҳбариятини хабардор қилиш.

Белгиланган вазифаларни амалга оширишда қўидаги функцияларни амалга оширади:

Хизмат олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотларни Инспекциянинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва ишлаш;

оммавий ахборот воситалари учун хабарларни (пресс-релизлар, бюллетенлар, обзорлар ва шу кабиларни) тайёрлаш ва тарқатиш;

Инспекция фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилиш, теле- ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш, тегишли соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

Инспекция раҳбарияти ва ходимларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот конференциялари, брифинглари, мусоҳабалари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;

Инспекция фаолиятига доир масалалар бўйича ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга ошириш. Инспекция раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлаш;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини амалга ошириш учун Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этиш;

Инспекция фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;

интернет тармоғида Инспекциянинг веб-сайтини ташкил этиш ва уни замонавий даражада сақлаш.

Хизматнинг фаолияти инспекция раҳбарияти томонидан тасдиқланган режалар асосида юритилади.