Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Коррупция холатларига бўлган муносабатларни сўров-таҳлил орқали ўрганилганлиги тўғрисида

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Коррупция холатларига бўлган муносабатларни сўров-таҳлил орқали ўрганилганлиги тўғрисида

Сўров-таҳлил ўтказилган манзил: Тошкент ш., М-14, бино 27, Ўздавдонинспекциянинг марказий биноси.

Вақти: 19.07.2016

Қатнашганлар: марказий аппарат мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари бош ва етакчи инспекторлари, марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари

2016 йил 19 январь санасида 12-1-21-сон билан тасдиқланган Коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириш бўйича амалий харакатлар Комплекс режасига мувофиқ “Ўздавдонинспекция”нинг 2016-2017 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар режасига асосан инспекция мутахассислари томонидан коррупция холатларига бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида сўров усулида амалиёт ўтказилди ва натижалари умумлаштирилди.

I. Умумий маълумотлар.

“Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан коррупция холатларига бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 19 июль санасида сўров усулида амалиёт ўтказилди. Сўровда жами бўлиб 38 нафар мутахассислар қатнашди, шундан 34 нафар эркак ва 4 нафар аёллар. Улардан 37 нафари оилавий бўлган, 1 нафари турмуш қурмаган, шунингдек хар бир оилада ўртача 2-3 нафар фарзандалар мавжуд.

Сўровдан ўтганлардан 12 нафари Тошкент шаҳридан, қолган 26 нафари бошқа турар жойлардан.

Фаолияти бўйича барчаси давлат идорасида ишлайди ва олий маълумотга эга.

Ўртача даромади бўйича қўйидаги жавоблар олинди:

28 нафар мутахассисларнинг даромади озиқ-овқат ва кийим-кечак олишга етарли бўлсада, лекин йирик маиший жихозларни сотиб олиш мушкул;

9 нафар мутахассисларнинг даромади йирик маиший жихозларни сотиб олишга етарли бўлсада, лекин енгил автоулов сотиб олиш мушкул;

1 нафар мутахассиснинг даромади озиқ-овқат олишга етарли бўлсада, лекин  кийим-кечак сотиб олиш мушкул деб жавоб берган.

II. Миқдорий маълумотлар.

1) Коррупция ҳолатини баҳолаш.

Сўров натижаларида 3 нафар мутахассислар коррупция холатига ёки қўйилган масалаларни (муамолларни) ечимини фақат пора, совға, хизмат қилиш билан амалга ошириш лозим бўлган холатга дуч келганларини билдиришди, шунингдек 35 нафар мутахассислар коррупция холатига тушмаганлиги тўғрисида жавоб берганлар.

2) Коррупция ҳолатига тайёрликни баҳолаш

“Коррупция холати юзага келганда сизнинг харакатлариз?” саволига 28 нафар мутахассис муамолларни ечимини расмий равишда хал қиламан деб, 10 нафар мутахассис эса фақат қонунда белгиланган меъёрларда иш тутаман деб жавоб берганлар.

3) Маълум давр мобайнида юзага келган коррупция холатларини баҳолаш.

“Оҳирги маротаба коррупция холатига қачон дуч келгансиз?” саволга қўйидаги жавоблар олинди:

27 нафар мутахассис – коррупция холати бўлмаган;

7 нафар мутахассис – коррупция холати узоқ вақтда бўлган;

1 нафар мутахассис – коррупция холати юзага келганлигига 1 йилдан ошди;

3 нафар мутахассис – коррупция холати юзага келганлигига 1 ойдан 6 ойгача ошди деб жавоб берган.

4) Давлат идора ва ташкилотлар кесимида юзага келган коррупция холатларини баҳолаш.

“Оҳирги даврда қаерда коррупция холатига дуч келгансиз?” саволга қўйидаги жавоблар олинди:

34 нафар мутахассис – коррупция холати бўлмаган;

4 нафар мутахассис – коррупция холати Йўл хизмати хавфсизлиги идоралари вакиллари томонидан юзага келган деб жавоб берган. Жами бўлиб, 5 маротаба коррупция холати юз берган.

5) Жами бўлиб коррупция холатига дуч келган мутахассилар томонидан қўйилган масалаларни (муамолларни) ечимини фақат пора, совға, хизмат қилиш билан амалга оширган ва мақсадга эришган сони -0.

6) Соҳа кесимида коррупция холатлари юзага келиши хавфи бўлиши мумкин бўлган нозик жойлари саволга қуйидаги жавоблар олинди:

12 нафар мутахассис – билмайман;

13 нафар мутахассис – донларни ўрим-терим даврида;

13 нафар мутахассислар томонидан ушбу саволга жавоб беришда қийналаман деб жавоб беришди.