Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 9 ойлик иш фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш БАЁНИ

2015 йил  21 октябрь санасида “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 9 ойлик иш фаолияти якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш БАЁНИ

Йиғилишга раислик қилган: З. Абидов – “Ўздавдонинспекция” бошлиғи

Таклиф этилганлар:Х. Магрупов- Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими

Қатнашдилар:“Ўздавдонинспекция” бошлиғининг ўринбосари, марказий аппарат тизим бўлимлари мудирлари ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бош ва етакчи давлат дон инспекторлари, марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари, “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экпедицияси” ДУК раҳбари 

Кун тартиби:

1. “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йилнинг II ярим йиллиги учун тасдиқланган иш режаси, чора-тадбирлар дастури ва Ҳукумат томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2. “Ўздавдонинспекция”нинг Бухоро вилояти инспекцияcи томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида қабул қилинган чора-тадбирлар ва режаларда белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида.

3. “Ўздавдонинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мониторинги натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишнинг аҳволи тўғрисида.

4. Дон соҳасида фаолият юритувчи хўжалик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда “Ўздавдонинспекция”да ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2015 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

5. Бошқа масалалар

Йиғилишда, 2015 йил 19 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган мажлисида қайд этилган масалалар чуқур ўрганилди ва кенг муҳокама қилинди. Мажлисда қайд этилдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан республика Ҳукуматининг шу йил 16 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини, шунингдек иқтисодиётни ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва таркибий ўзгартиришнинг ўртача муддатли дастурларини изчил амалга ошириш ҳамда унинг тармоқлари ва соҳаларини модернизациялаш ва диверсификациялаш бўйича кўрилаётган тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминланган.

 “Ўздавдонинспекция”га юклатилган вазифа ва функцияларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларидан келиб чиқиб 2015 йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, 2015 йилнинг 9 ойи давомида “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан жами 3956,4 минг тонна дон маҳсулотлари
давлат назоратидан ўтказилди. 

Ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналари ва уларга қарашли дон қабул šилиш шаҳобчаларининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича жорий йилнинг апрель-май ойларида ўрганишлар ўтказилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли
кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 майдаги ПҚ-2345-сонли “2015 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 13 майдаги 38-и-сонли буйруғи қабул қилинди ва “Ўздавдонинспекция” марказий аппаратида “Ғалла штаби” ташкил этилиб, инспекциянинг мутахассислари ҳудудларга бириктирилди ва жойларда тегишли ишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 6 июлда 1573-5-сон билан руйхатга олинган Низомга асосан дон корхоналарида сақланаётган, ишлаб чиқаришга берилаётган донлардан ва ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларидан 3665 та намуналар олиниб синовлар ўтказилди.  Аниқланган меъёрдан оғиш ҳолатлари юзасидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лаборатория журналлари ва іисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, дон маҳсулотлари соҳаси бўйича тақдим қилинган 17 та меъёрий-техник хужжат лойиҳаларининг 14 таси “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва улар устидан тегишли келишувлар амалга оширилди. Шунингдек, 3 та хужжатлар бўйича инспекция мутахассислари томонидан қайта ишлаш ва ўрганишлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2302-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўздавдонинспекция” томонидан 2015 йил 20 февраль куни амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.Дастурда белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юзасидан “Ўздавдонинспекция”-нинг 2015 йил 13 мартдаги 17-и-сон буйруғи билан ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ зиммасига манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлар олиб бориш ва тегишли таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

“Ўздавдонинспекция” ва дон соҳаси тизимида кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар таклиф этилган холда “Кексалар – ривожланиш таянчи” мавзусида жорий йилнинг 26 апрель санасида учрашув ўтказилди. Учрашувда дон маҳсулотлари соҳасида ҳамда давлат назорати тизимида ҳалол меҳнат қилиш билан бирга ҳукумат ва раҳбарият томонидан берилган топшириқлар асосида юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариб келиб, соҳа мутахассисларига ўрнак бўлиб келаётган 3 нафар фахрийлар қатнашиб, соҳа бўйича қисқача тарихи, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари, шу билан бирга баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ўзларини фикр ва маслаҳатларини бердилар. Учрашув якуни билан фаҳрийлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Ушбу учрашув тўғрисидаги маълумотларни кенг оммага етказиш мақсадида “Ўздавдонинспекция” ҳузурида аккредитациядан ўтказилган “Тошкент” ва “UZREPORT” телеканаллар журналистлари қатнашди, ахборотлар ўз каналларидаги ахборот дастурлари орқали эфирга узатилди.

2015 йилнинг 22 июль санасида Республика “Оила” илмий-амалий Маркази мутахассислари, “Ўздавдонинспекция” марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари мутахас-сислари иштирокида “Замонавий оилани шакллантиришда кексаларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат даврида замонавий оилани шакллантиришда бой миллий ва оилавий анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг роли, шунингдек кексаларнинг роли кенг ёритилди.Ҳисобот даврида “Ўздавдонинспекция” тизимида кўп йиллар хизмат қилган 2 нафар фахрийларга турмуш шароитларини яхшилаш учун, шунингдек 1 нафар фахрийга санаторий муассасаларида соғломлаштириш учун моддий ёрдам кўрсатилди.Жорий йилнинг июль ойида “Ўздавдонинспекция” ходимларнинг бир кунлик иш ҳақидан 1210,0 минг сўм миқдоридаги маблағлари Ихтисослаштирилган “Кексалар ва фахрийлар уйлари” ижтимоий тузилмаларга ўтказиб берилди.

“Ўздавдонинспекция” таъсисчилигидаги “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” давлат унитар корхонасининг ёрдамчи ер хўжалигида жорий йилнинг март ойида жами 76 та, шундан 50 та манзарали ва 26 та мевали дарахт кўчатлари экилди.

Инспекция ва экспедиция мутахассисларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан уларга 2015 йил 9 ойи давомида 27840 дона тухум, 107 кг карам, 316 кг помидор, бақлажон ва булғор қалампири, 720 кг картошка ва 334 кг гўшт маҳсулотлари бозордан арзон бўлган нархларида етказиб берилди.

“Ўздавдонинспекция”нинг марказий, минтақавий лабораториялари ва уларнинг филиалларидаги мавжуд маънавий ва техник жиҳатдан эскирган жиҳозларни янги, замонавий, тезкор ва аниқ синовлар ўтказувчи жиҳозларга алмаштириш бўйича Республика товар хом-ашё электрон биржасига талабнома берилиб, нисбатан арзон нархда таклиф киритган товар етказиб берувчи корхоналар билан 152,0 млн. сўмга шартнома имзоланди ва лаборатория ускуналари, мебель ҳамда компьютер техникалари ҳарид қилинди.

2015 йил 16 март санасида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекциясида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш самарасини янада ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Жорий йилнинг февраль ойида “Ўздавдонинспекция”нинг расмий веб-сайти қайта модернизация қилинди ва давлат органларининг расмий веб-сайтларига бўлган асосий талабларга мувофиқлаштирилди. Фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида махсулотларни сертификатлаштириш ва синов қурилмаларини метрологик текширувидан ўтказиш бўйича 2 та аризаларни расмий веб-сайт орқали онлайн тарзда тўлдириб, жўнатиш имкони яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарори ижроси бажарилишини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 14 август санасида “Ўздавдонинспекция” томонидан амалга ошириладиган ишларни Назорат қилиш режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шу билан бирга, марказий аппарат мутахассислари ва ҳудудий бўлинмалар давлат дон инспекторларининг ўзларига юклатилган вазифаларини етарли даражада бажармаганликлари натижасида “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йилнинг II йиллиги учун тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ва Ҳукумат топшириқларидаги кўрсатилган бир қатор вазифаларни бажарилиши жорий йилнинг 9 ойи давомида тўлиқ таъминланмаган.

Дон маҳсулотлари корхоналари тегирмонларида ишлаб чиқарилган унларнинг намлигини назорат қилиш Қашқадарё ва Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаларида етарли ташкил қилинмаган.

Омихта ем ишлаб чиқарилишида рецептураларга риоя қилиниши ва сифат кўрсаткичларини назорати Бухоро вилоятида етарли даражада ташкил этилмаган.

“Ўздонмаҳсулот” компаниясининг дон қабул қилиш корхоналари омборлари, тегирмонлар ва элеваторларида мавжуд бўлган доннинг намлиги ва ифлослигини таҳлил қилиш юзасидан олинган намуналар бўйича аниқланган фарқлар миқдори 890 тани ёки республика бўйича ўртача 24,3 фоизни ташкил этган ҳолда энг паст кўрсаткичлар Бухоро вилоятида 22,1 фоиз, Хоразм вилоятида 23,0 фоизни ташкил этган.

“Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК томонидан дон корхоналари олдидаги дебитор қарздорликларни ундириш бўйича ишлар етарли даражада амалга оширилмаганлиги натижасида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами қарздорлик катта миқдорни ташкил  қилган.

Хужжатлар билан ишлаш қоидаларига ҳамда ижро интизомига қатъий риоя этилишида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойиш ва топшириқлари ҳамда “Ўздавдонинспекция” раҳбариятининг топшириқ ва буйруқларининг ижросини ташкил этишда Сирдарё, Андижон ва Жиззах вилояти инспекцияларида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 2 июндаги 1-сонли мажлиси баёни (2015 йил 5 июндаги 01-02-11-39-сон билан рўйҳатга олинган) ижросини таъминлаш мақсадида “Ўздавдонинспекция” томонидан 2015 йил 15 июнь санасида тасдиқланган 48-и сон буйруғига асосан Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида “Ўздавдонинспекция” фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низомга асосан “Ўздавдонинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё, вилояти инспекциялари томонидан етарли даражада ўтказилмаган.

Юқорида қайд қилинган масала ва вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш, келгусида талон-тарожлик ва камомадларни олдини олиш, дон ва дон маісулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашда қонунбузарлик ҳолларига чек қўйиш, ўтказилаётган мониторинг ва текширишларнинг самарасини ошириш мақсадида йиғилиш

қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 19 октябрь санасида 2015 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари бажарилишини баҳолашга бағишланган мажлисида қайд этилган масалалар ва берилган топшириқлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Бошлиқ ўринбосари А. Махмудалиев, бўлим мудирлари М. Хашимов, А. Каткова, марказий лаборатория мудири А. Арипов, бош ҳисобчи Ж. Бегмуратов ва бош давлат дон инспекторлари:

2.1. 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2015 йил учун белгиланган устувор вазифаларни тегишли йўналишларини ҳисобга олган ҳолда “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йилнинг II ярим йиллиги учун тасдиқланган Дастурида белгиланган тадбирларни ўз муддатида сифатли бажарилишини ва кутилаётган натижаларга эришилишини қатъий назоратга олсинлар ҳамда бажарилишини таъминласинлар.

2.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, бошқа юқори ташкилотлар ва идоралар томонидан берилган топшириқ, белгиланган тадбир ва графикларни ўз муддатида бажарилишини, кутилаётган натижаларга эришилишини назоратга олсинлар, тегишли маълумот ва ахборотларни сифатли тайёрланишини ҳамда ўз муддатларида тақдим этилишини таъминласинлар.

2.3. “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг, Президент Девони ва республика Ҳукуматининг топшириқларини бажаришнинг натижадорлиги ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича назоратни янада кучайтирсинлар.

2.4. “Ўздавдонинспекция” марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг заҳирасини яратиш ва мунтазам равишда малакасини ошириб бориш, ёш мутахассисларни тайёрлаб бориш бўйича доимий равишда ишлар олиб бориб, керакли таклифларни киритиб борсинлар.

2.5. Назоратлар самарадорлигини ошириш юзасидан ишларни тизимли ташкил қилсинлар.

3. Бўлим мудири М. Хашимов давлат дон инспекторлари билан биргаликда:

3.1. Донни сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида давлат ресурси-даги дон ва дон маҳсулотларини сифати ва улардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш юзасидан ҳудудий бўлинмалар томонидан олиб борилаётган ишларни, назоратлар самарадорлигини оширилишини, эришилган кўрсаткичларни ва натижаларини келгусида пасайиб кетишига йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиб, талабчанликни кучайтирсин.

3.2. Давлат эҳтиёжлари учун қабул қилинган донни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарда доннинг сифатли сақланиши ва дондан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботи эшитилган корхоналарда аниқланган камчиликларнинг бартараф қилиниши бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий назоратга олиб, қилинган ишлар юзасидан ҳар ой якуни билан батафсил маълумот ва тегишли таклифлар киритсинлар.

3.3. Дон корхоналарида “Ўздонмаҳсулот” компанияси, “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари билан биргаликда истеъмолчилар (чорвачилик, паррандачилик хўжаликлари) иштирокида ҳар ойда ҳудудий "Сифат куни" тадбирларини белгиланган тавсиялар асосида ўтказилишини, бунда ҳар ойда аниқ чора-тадбирлар белгиланиши ва уларнинг бажа-рилиши устидан қатъий назорат ўрнатиб, ҳар ой якунида қилинган ишлар юзасидан марказий аппаратга ахборот ва таклифлар киритиб борсинлар.

4. Бўлим мудири А. Каткова, бош мутахассис М. Атабаев давлат дон инспекторлари билан биргаликда:

4.1. Вилоятлараро ҳамда экспорт-импорт операцияларида жўнати-лаётган дон ва дон маҳсулотларига расмийлаштирилган сифат сертифи-катларини тўғри расмийлаштирилиши ва ҳисобини юритилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар ва ҳар ой якуни билан тегишли ахборот ва таклифлар киритиб борсинлар.

4.2. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхатига асосан “Ўздонмаҳсулот” компанияси корхоналарида сақланаётган ва ишлаб чиқаришга берилаётган донларни сифати устидан назоратни кучайтириб, қилинган ишлар юзасидан ҳар ҳафта якунида ахборот киритиб борсинлар.

5. Бўлим мудирлари М. Хашимов, А. Каткова давлат дон инспекторлари билан биргаликда:

5.1. 2014 йил ҳосилидан очиқ майдонларга šабул šилинган доннинг сифатли сақланишини таъминлаш, талон-тарож қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида Ўздонмаҳсулот” АК вакиллари ҳамда тизим корхоналар раҳбарлари билан биргаликда донларни ёпиš сиғимларга киритилишини таъминлаш бўйича кунлик мониторинг ўрнатиб, ишларни мувофиқлаштирсинлар ва ҳар ҳафтада тегишли маълумотларни киритиб борсинлар.

6. Ҳудудий бўлинмалар бош ва етакчи давлат дон инспекторлари, минтақавий лабораториялар мудирлари:

6.1. Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан  2015 йил учун белгиланган устувор вазифаларини тегишли йўна-лишларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий бўлинмалар томонидан 2015 йил II ярим йиллиги учун белгиланган тадбирларни ўз муддатида сифатли бажарилишини таъминласинлар.

6.2. Вилоятлар ичида ва вилоятлараро ташишларда ҳамда импорт-экспорт операцияларда дон ва дон маҳсулотларининг сифатини назорат қилиб бориш, сунъий равишда доннинг айланмасини оширилишига олиб келадиган режасиз ташишлар ҳажмини қисқартирилиши, табиий камайиш миқдорларини асосланганлигини устидан назоратни кучай-тирсинлар.

6.3. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг режа-жадвалига мувофиқ дон ва дон маҳсу-лотларини сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида ўтказиладиган режали текширишлар самарадорлиги оширилишини ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ўтказилишини таъминласинлар.

6.4. Дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш корхо-наларида ўтказиладиган назорат ва мониторинглар давомида элеватор, тегирмон ва омухта ем бўлимларининг техник ва технологик ҳолати ўрганиш натижалари бўйича жисмоний ва маънавий эскирган қув-ватларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш юзасидан таклифлар ва тавсиялар берсинлар.

6.5. Дон корхоналарида ўтказилган мониторинг ва назоратларда талон-тарожлик ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниšланган ҳолда
Республика Бош прокуратураси билан биргаликда 2007 йил 22 июнда тасдиқланган тартиб талабларига мувофиқ материалларни расмийлаштириб, қонуний ҳал этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширсинлар.

6.6. Дон соҳасидаги камчиликларни келиб чиқиш сабаблари, таъсирлари ва омилларини чуқур таҳлиллар асосида ўрганиб чиқиб, бевосита жойларда уларни бартараф қилиш ҳамда олдини олиш чора-ларини кўрсинлар ва тегишли таклифлар киритсинлар.

6.7. Ҳудудий бўлинмаларда хужжатлар билан ишлаш қоидаларига ҳамда ижро интизомига қатъий риоя этилишини, Ўзбекистон Респуб-ликаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойиш ва топшириқлари ҳамда Ўздавдонинспекция раҳбариятининг топшириқ ва буйруқларининг ижросини ўз вақтида бажарилишини қатъий таъминласинлар.

7. Стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими мудири (А. Каткова), Марказий лаборатория мудири (А. Арипов), Сертификатлаштириш идораси раҳбари (Д. Низамов)лардан иборат ишчи гуруҳ “Ўздавдонинспекция”да O`zDSt ISO 9000:2009 ва O`zDSt ISO 9001:2009 талабларига мувофиқ жорий этилган ва сертификатланган Сифат менежментлари тизимини инспекция фаолиятида доимий қўлланилишини назоратга олсинлар.

8. Сертификатлаштириш идораси раҳбари Д. Низомов, бош ҳисобчи Ж. Бегмуратов, юрисконсульт Н. Хажиевлар бош ва етакчи давлат дон инспекторлари билан биргаликда:

8.1. Дон корхоналари ва дон топширувчи хўжаликларга метрология ва сертификатлаштириш хизматлари кўрсатишдан юзага келган дебитор қарздорликларни ўз вақтида ундирилишини устидан ишларни тизимли ташкил қилиб, муддати ўтган қарздорликларни ундириш юзасидан тегишли хужжатларни хўжалик судларига тақдим қилинишини таъминлаб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ҳафтада ахборот киритсинлар.

9. Минтақавий лабораториялар мудирлари (Б. Кемалов, Д. Базарбаев, А. Тўраев, Б. Авилов), Марказий лаборатория филиаллари етакчи мутахассислари ҳамда марказий аппаратдан бириктирилган масъуллар (А. Махмудалиев, М. Хашимов, А. Каткова, М. Атабаев, А. Арипов, Д. Низамов)ларга:

9.1. Марказий лаборатория филиаллари ва минтақавий лабораториялар ишини кескин жонлантириш, иш ҳажмларини ошириш ва йиллик режа кўрсаткичларининг бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб бориб, қилинган ишлар юзасидан ҳар ҳафтада ахборот киритиб борсинлар.

10. Бошлиқ ўринбосари А. Махмудалиев, Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК раҳбари Р. Салимов билан биргаликда:

10.1. Инспекция ва экспедиция мутахассисларининг гўшт маҳсулот-ларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК ёрдамчи хўжалигида йирик шохли қорамолларни боқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ҳафтада ахборот киритиб борсинлар.

11. “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК раҳбари Р. Салимов давлат дон инспекторлари билан ҳамкорликда давлат эҳтиёжига ҳарид қилинган донларга дон зараркурандаларига қарши ишлов бериш бўйича бизнес режада белгиланган иш ҳажмларини бажарилишини таъминласин ҳамда дебитор қарзларни ундириш бўйича ишларни тизимли ташкил қилиб, ҳар ҳафтада ахборот киритиб борсин.

12. (хизмат доирасидаги маълумот)

13. (хизмат доирасидаги маълумот)

14. (хизмат доирасидаги маълумот)

15.(хизмат доирасидаги маълумот)

16. Бухоро вилояти бош инспектори (Зойиров) 2015 йил II ярим йиллик чора-тадбирлар дастуридаги кўрсатилган вазифаларни бажарилиши юзасидан олиб борган ишлари қониқарсиз деб топилсин. Унга бир ҳафта муддатда 2015 йилнинг 9 ойи якуни бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини сўзсиз таъминлаш топширилсин.

17. “Очиқ эшиклар куни”, “Ишонч телефонлари” ҳамда “Сифат куни” тадбирларини етарли даражада ташкил этмаганлиги ва бу борада самарали ишлар олиб бормаганликлари учун ҳудудий бўлинмалар бош давлат дон инспекторларига нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида кўрсатиб ўтилсин.

18. Мазкур баён қарорининг бажарилиши устидан назорат қилиш бошлиқ ўринбосари А. Махмудалиев зиммасига юклансин.

 

Изоҳ* Маълумотларнинг қисқартирлган матни тақдим этилган, тўлиқ матни билан расмий мурожаат билан танишиш мумкин