Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“Ўздавдонинспекция”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарорининг асосий қоидалари тўғрисида ўтказилган семинар-йиғилиш БАЁНИ

2015 йил 13 ноябрь  санасида “Ўздавдонинспекция”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарорининг асосий қоидалари тўғрисида ўтказилган семинар-йиғилиш  БАЁНИ    

Семинар Мавзуси: 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишнинг асосий қоидалари тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорининг асосий қоидалари тўғрисида.

Семинарга раислик қилган:А. Махмудалиев – “Ўздавдонинспекция” бошлиғининг ўринбосари

Таклиф этилганлар: М. Исакова- Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви катта илмий ходими

Қатнашдилар: “Ўздавдонинспекция” марказий аппарат мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бош ва етакчи давлат дон инспекторлари, марказий лаборатория мудири 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви катта илмий ходими М. Исакова ўқув семинари иштирокчиларига қуйидагилар тўғрисида тўхталиб ўтди:

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1999 йил 12 январдаги
12-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишнинг асосий қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорининг асосий қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ушбу қарорларнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари фармойишлари ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижро этилиши ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилишни ташкил этишнинг ягона тизими ва услубиятини таъминлаши таъкидлаб ўтилди.

Асосий қоидалари ишни ташкил этишнинг амалий шаклларини ўз ичига олади, юқорида айтиб ўтилган хужжатда қўйилган вазифаларни амалга ошириш муддатларини ва пировард натижаларга эришиш учун шахсан жавобгар мансабдор шахсларни белгилаб беради.

Назорат қиладиган ва бажарилиши текшириладиган хужжатларга қуйидагилар киради, жумладан;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари баённомалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари (ёзма ва оғзаки), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Котибиятининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиларининг топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари баёни, шунингдек, иш юритиш бўйича йўриқномадаги белгиланадиган бошқа хужжатлардир.

Тушган хужжатларни кўрсатилган муддатларда ҳар бир вазирлик идора раҳбари шахсан пухта ўрганади ва тегишли топшириқларни белгилайди. Бунда топшириқнинг бажарилиши зиммасига шахсан юкланадиган масъуллар кўрсатилади.

Мазкур топшириққа мувофиқ кўрсатилган масъул ходим зарур таклифлар: қўйилган вазифалар амалга оширилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирлар режаси, фармойиш ёки қарор лойиҳаси, ҳайъат қарори лойиҳаси пухта ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.

Қабул қилинган қарорлар ҳудудий бўлинмаларга бир кеча-кундузда етказилиши, имзоланган топшириқ ёки қабул қилинган қарор нусхаси назорат бўлимига берилиши, у ерда ҳар бир ҳужжатга 1а, 1б, 2а, 2б, 3а, 3б тартиб рақамли назорат карточкалари расмийлаштирилиши кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат єўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошєа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома бўйича;

Мазкур Намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компанияларида ва бошқа марказий муассасаларида ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари, усуллари ва жараёнларини, улар билан ишлаш тартибини белгилайди.

Иш юритишнинг аҳволи учун жавобгарлик ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канцелярияга, котибга, шахсан — мазкур таркибий бўлинманинг раҳбари зиммасига юкланади.

Таркибий бўлинмада ҳужжатлар билан ишлаш котибга ёки ушбу иш учун тайинланган бошқа шахсга юкланади.

Ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канцелярия таркибий бўлинмаларда ва тасарруфдаги ташкилотларда ҳужжатлар билан ишлашнинг ташкилий ва услубий раҳбарлигини амалга оширадилар.

Маърузалардан сўнг, кун тартибидаги масалалар юзасидан семинар иштирокчилари ўртасида мунозаралар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.