Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Давлат дон инспекциясида "Коррупцияга қарши курашиш йўналишида тегишли маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш тўғрисида" ўтказилган ўқув семинар БАЁНИ

2015 йил 21 октябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида "Коррупцияга қарши курашиш йўналишида тегишли маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш тўғрисида" ўтказилган ўқув семинар БАЁНИ

Семинар мавзуси: Коррупцияга қарши курашиш йўналишида тегишли маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш тўғрисида

Семинарда раислик қилган: А. Махмудалиев – бошлиқ ўринбосари

Таклиф этилганлар: Х. Турсунбеков – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили

Қатнашганлар: Марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бўлимларнинг бош ва етакчи инспекторлари, марказий ва минтақавий лабараториялар мудирлари (рўйхат бўйича)

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, бошқарма прокурори Х. Турсунбеков ўқув семинари иштирокчиларига қуйидагилар тўғрисида тўхталиб ўтди:

Маълумки, коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявии асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-аҳлокий асосларини емиради, демократик институтлар ва қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқук ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Коррупция уюшган жиноятчиликни, терроризмни ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради.

Бежиз эмаски, муҳтарам юртбошимиз ушбу муаммога доимо катта аҳмият бериб келмокдалар ва мамлакатимиз ҳаётига таҳлика солаётган турли хавф-хатарлар ҳақида гап юритиб, биринчи галда амалдорлар орасидаги коррупция, порахўрлик, тамагирлик каби жиноятни ичидан емирадиган, ярамас иллатларни йўқ қилишга алоҳида эътибор бериш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганлар.

Коррупцияни олдини олиш ва уни йўқ қилиш учун унинг илдизларини аниқлаш лозим. Тадқиқотчилар коррупциянинг асосоий сабаблари сифатида 4 та омилни кўрсатадилар.

Биринчи - иқтисодий илдизлар. Тарихан коррупция - иқтисодий ҳодисадир ва товар пул-муносабатлар бор жойда мавжуд бўлиб келган.

Иккинчиси - ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Номукаммал қонун ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.

Учинчиси - институционал сабаблар. Бу сабаблар жумласига, авваломбор, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида, ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги, фуқаролик назоратидан холилиги киради.

Тўртинчиси - ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги каби омиллардир. Бундан хулоса шуки, порахўрликни йўқ қилиш учун тарғибот тадбирлари ва репрессив чоралар кифоя қилмайди. Унинг иқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий илдизларини бартараф этиш лозим.

Юртбошимизнинг ташаббуслари ҳамда раҳбарлигида мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидаёқ, «коррупция - жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри тахдид» деб, эътироф этилиб, унга қарши кураш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши даражасига кўтарилган.

Бизнинг давлатимизда коррупцияга қарши тизимли, мунтазам ва узлуксиз кураш олиб борилмоқда.

Муҳтарам Юртошимиз, иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясидаги маърузасида бу ҳақда сўз юритиб, «шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шуғулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини, давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам жамият назоратини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор беришимиз лозим. Бу масалада бундан бошқа муқобил йўқ», деб таъкидлаган эди.

Бугунги кунда коррупциянинг иқтисодий илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Кучли давлатдан, кучли фуқаролик жамиятига ўтиш концепцияси ва амалиёти, мана шу жараённи ҳуқуқий, ташкилий нуқтаи-назардан таъминлаш ҳам айни шу мақсадга эришишга каратилган.

Мамлакатимизда бу борада бир томондан, қонуннинг мутлоқ устунлиги ва фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатли ҳимоя килиниши ва иккинчи томондан, мамлакат аҳолисини, айниқса, ёшларни ҳуқуқий тарбиялашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, давлат миқёсида асосий устувор вазифа этиб белгиланган.

Кичик ва ўрта бизнес, фермерларнинг фаолиятини турли назорат органлари томонидан текширишни камайтириш бўйича Президентимиз раҳбарлиги остида тегишли чоралар кўрилмокда. Бу чоралар муаяйн натижалар

бермоқда.

2014 йил 14 майда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини тартибга солувчи «Ҳукуқбузарлик профилактикаси тўғрисида»ги Қонунида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқукий ва ташкилий асослар яратилиб, давлат органлари, фуқаролар ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги иштирокини белгилаб берди.

Коррупцияга қарши курашда прокуратура органларига бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан бир қаторда жуда муҳим вазифалар юклатилган бўлиб, бу вазифаларни муваффақиятли бажарилиши жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида катта роль ўйнайди.

Коррупцияга карши курашиш механизмларини янада такомиллаштириш ва бу йўналишдаги комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, уларни ижросини назорат ва мониторинг қилиш мақсадида прокуратура органларида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июль кунги «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан Бош прокуратура тизимида Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси ташкил қилинди.

Бундан ташқари, юртбошимизнинг жорий йил 15 май кунги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Бош прокуратурада узлуксиз фаолият кўрсатадиган Мурожжатларни телефон орқали қабул қилиш Маркази ташкил этилди.

Шу билан бирга, 2015 йил 18 майда кабул қилинган «Коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириш борасидаги ҳаракатларнинг 2015 йил учун комплекс режаси»нинг аҳамиятини таъкидлаб ўтиш лозим.

Режани амалга ошириш учун мажбурий ҳисобланган комплекс ҳужжат бўлиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган 18 та асосий тадбирни, уларни амалга ошириш механизмлари ва кутилаётган натижаларни, аник, ижро муддатларини ва масъул ижрочиларни уз ичига олади.

Мазкур режанинг бандларидан бирида коррупция муаммоларига оид тадқиқотларни мунтазам равишда олиб бориш белгиланган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, коррупция муаммоларини сурункали тадқиқ этиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш коррупция хавфи остидаги тармоқлар ва соҳаларни, унинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш имконини беради. Шунингдек, махсус ва социологик тадқиқотларнинг натижалари коррупция муаммолари ва унинг тенденцияларини аниқлаш, коррупцияга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун имконият яратади.

Кенг кўламли чора-тадбирлар аҳоли, жамоат ташкилотлар ва ОАВ ўртасида уларнинг коррупцияга қарши кураш соҳасида хабардорлиги даражасини ошириш ва уларга ахборот бериш учун семинарлар, давра сухбатлари, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказишга қаратилган. Кенг кўламли чоралар жамоатнинг хабардорлик даражасини ошириш тадбирларининг самарадорлиги ва амалий фойдасини оширади, бунда аниқ амалий жиҳатлар, хусусан тегишли мақсадли аудитория вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, коррупциянинг олдини олиш амалий усуллари, давлат органлари билан ўзаро муносабатлар жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларига урғу бериш учун имконият яратади.

Мазкур кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш фуқароларни коррупцияга нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш, коррупцияга қарши курашда уларнинг фаоллигини кучайтириш, мазкур чора-тадбирларни амалга оширишда жамоат ташкилотлари ва ОАВ ҳамкорлиги таъсирчан механизмларини яратиш, шунингдек мазкур соҳадаги фаолиятни ёритиш имконини беради.

Маърузадан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан ўқув машғулот иштирокчилари ўртасида савол-жавоб ва мунозаралар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.