Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўтказилган семинар - йиғилиш БАЁНИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясида коррупцияга қарши курашиш бўйича  ўтказилган семинар - йиғилиш БАЁНИ

22 июль 2015 йил                                                        Тошкент ш.

Раислик қилди:А. Махмудалиев – бошлиқ ўринбосари

Таклиф этилганлар:Х. Турсунбеков – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси масъул ходими

Қатнашдилар:Марказий аппарат ва марказий лаборатория мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекциялари бош ва етакчи давлат дон инспекторлари, минтақавий лаборатория мудирлари.

Кун тартиби:

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда тегишли маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш тўғрисида.

Семинар-йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг масъул ходими сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида масъул идораларнинг мувофиқлаштирилган ишига асосланган коррупцияга қарши курашиш фаолияти давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик базасини яратиш ва ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маълумот олиш ҳуқуқи ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган кенг қамровли амалга оширилаётганлиги ишлар юзасидан йиғилиш қатнашчиларига кенг ахборот берилди.

Жумладан, коррупция учун жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 15 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонунига мувофиқ жиноят кодексига пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилган шахсларга жавобгарлик кучайтирилиши билан бир қаторда пора берган шахснинг жавобгарликдан озод қилиш муддати (30 кун) қатъий мустаҳкамланиб, ушбу муддат тугаши билан у жавобгарликка тортилиши белгиланлиги, бундан ташқари, одиллик принципини таъминлаш мақсадида пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилгани учун жавобгарлик кучайтирилиб, улар пора олганлик жиноятига тенглаштирилган.

Коррупцияга қарши курашиш механизмларини янада такомиллаштириш ва бу йўналишдаги комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, уларни ижросини назорат ва мониторинг қилиш мақсадида прокуратура органларида муҳим ўзгаришлар амалга оширилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси ташкил қилинган. Мазкур ўзгаришлар қонунийликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш, жазо муқаррарлиги принципини сўзсиз ижро этиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ноқонуний қарорлар қабул қилинишини олдини олиш зарурати билан изоҳланади.

2015 йил 18 майда қабул қилинган “Коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириш борасидаги ҳаракатларнинг 2015 йил учун комлекс режаси”да коррупциянинг олдини олишга қаратилган 18 та асосий тадбирни ўз ичига олганлиги уларни амалга ошириш механизмлари ва кутилаётган натижаларни, аниқ ижро муддатларини ва масъул ижрочиларни белгилаб берилганлиги тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунчалар берилди.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ходимлар касб одоби норамаларини қабул қилиш ва амалга жорий этиш, ходимлар касб одоби идоравий кодексларининг қабул қилиниши давлат органлари ходимлари учун юксак андозаларни, ходимларнинг шахсий фазилатлари ва хулқ атворига қўйиладиган талабларни белгилаш имконини беради.

Шунингдек, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласида ҳам эътиборга молик ўзгаришлар ҳаётга тадбиқ этилганлиги, хусусан, 2014 йил 14 майдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини тартибга солувчи “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги, мазкур Қонун ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқий ва ташкилий асосларни яратиб, давлат органлари, фуқаролар ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги иштирокини белгилаб берган.

Ҳуқубузарликлар профилактикасининг самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу фаолиятга бевосита масъул бўлган органлар ва ташкилотлар ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари ҳузурида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштирувчи кенгашлар ташкил этилган.

Маърузадан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан ўқув машғулот иштирокчилари ўртасида савол-жавоб ва мунозаралар ўтказилиб, фикрлар алмашилди.