Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“Ўздавдонинспекцияда” коррупцияга карши тадбир утказилди

2016 йил 19 январь санасида 12-1-21-сон билан тасдиқланган Коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириш бўйича амалий харакатлар Комплекс режасига мувофиқ “Ўздавдонинспекция”нинг 2016-2017 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар режасига асосан инспекция мутахассислари томонидан коррупция холатларига бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида сўров усулида амалиёт ўтказилди ва натижалари умумлаштирилди.

“Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан коррупция холатларига бўлган муносабатини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 19 июль санасида сўров усулида амалиёт ўтказилди. Сўровда жами бўлиб 38 нафар мутахассислар қатнашди, шундан 34 нафар эркак ва 4 нафар аёллар. Улардан 37 нафари оилавий бўлган, 1 нафари турмуш қурмаган, шунингдек хар бир оилада ўртача 2-3 нафар фарзандалар мавжуд. 

Сўров натижаларида 3 нафар мутахассислар коррупция холатига ёки қўйилган масалаларни (муамолларни) ечимини фақат пора, совға, хизмат қилиш билан амалга ошириш лозим бўлган холатга дуч келганларини билдиришди, шунингдек 35 нафар мутахассислар коррупция холатига тушмаганлиги тўғрисида жавоб берганлар.

“Коррупция холати юзага келганда сизнинг харакатлариз?” саволига 28 нафар мутахассис муамолларни ечимини расмий равишда хал қиламан деб, 10 нафар мутахассис эса фақат қонунда белгиланган меъёрларда иш тутаман деб жавоб берганлар.