Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларни ташкил этиш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ички ўрганишлар ўтказилди

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорлари ижросини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида профилактик ишларни ташкил этиш бўйича “Ўздавдонинспекция” томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ички ўрганишлар ўтказилди. Ўрганиш натижаларида инспекциянинг марказий аппарати ҳамда вилоят инспекциялари томонидан  текширишларни тартибга солишга доир қонун хужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилганлиги аниқланган бўлсада, камчиликлар мавжудлиги ҳам кўрилди. Жумладан, аниқланган камчиликлар юзасидан назорат тартибидаги текширишлар ўтказилмаганлиги аниқланган. Ўрганиш натижалари билан инспекциянинг марказий аппарати ҳамда вилоят инспекцияларига келгусида камчиликларга йўл қўймаслик, уларни олдини олиш бўйича чора кўрмаган текширувчиларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилиши юзасидан инспекциянинг барча мутахассилари огоҳлантирилди