Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил I ярим йиллик фаолияти якунлари тўғрисида

 

“Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил I ярим йиллик фаолияти якунлари тўғрисида

 “Ўздавдонинспекция”га юклатилган вазифа ва функцияларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларидан келиб чиқиб, “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йилнинг I ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2015 йилнинг I ярим йиллигида “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан жами 2505,2 минг тонна дон маҳсулотлари (2014 йилнинг шу даврида 2189,3 минг тонна) давлат назоратидан ўтказилди.

Жумладан, республика ичида жами бўлиб ташилган 1412,9 минг тонна (2014 йилнинг шу даврида 1354,5 минг тонна) маҳсулотлардан жорий ғалла мавсуми давомида фермер хўжаликлардан давлат эҳтиёжи учун қабул қилинаётган 483,3 минг тонна дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати назорат қилинди .

Инспекция мутахассислари томонидан экспорт қилинаётган буғдой ва ун маҳсулотларининг сифати тўлиқ назорат қилиб борилди. Экспортга ортиш вақтида вагонларнинг яроқлилиги ҳамда маҳсулотларнинг сифати тизимли равишда текширилиб, тегишли сифат сертификатлари берилди.

Ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналари ва уларга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчаларининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича жорий йилнинг апрель-май ойларида ўрганишлар ўтказилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли
кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 майдаги ПҚ-2345-сонли “2015 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори-нинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 13 майдаги 38-и-сонли буйруғи қабул қилинди ва “Ўздавдонинспекция” марказий аппаратида “Ғалла штаби” ташкил этилиб, инспекциянинг мутахассислари ҳудудларга бириктирилди ва тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 15 май санасида “Ўздавдонинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалари инспекторлари иштирокида 2015 йил ҳосилини қабул қилиш, инспекцияга юклатилган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш, бу борада вилоят инспекциялари мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар ўтказилди.

Шунингдек, ғалла тайёрлаш мавсуми жараёнида қабул қилинаётган доннинг сифати “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораторияси ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 64041,16 минг сўм кам (2014 йилнинг шу даврида 60041,02 минг сўм) ва 3047,24 минг сўм кўп (2014 йилнинг шу даврида 4218,55 минг сўм) ҳисобланганлиги аниқланиб, хўжаликлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши тўғрисида кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 6 июлда 1573-5-сон билан руйхатга олинган Низомга асосан дон корхоналарида сақланаётган, ишлаб чиқаришга берилаётган донлардан ва ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларидан 2442 та намуналар олиниб синовлар ўтказилди. Шундан, 662 та ҳолат бўйича меъёрдан оғиш ҳолатлари аниқланди Аниқланган меъёрдан оғиш ҳолатлари юзасидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лаборатория журналлари ва ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритилди 

Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитаси билан келишилган жадвал асосида спирт саноати корхоналаридаги доннинг крахмаллик даражасини аниқлаш мақсадида намуналар танлаб олиниб, таҳлиллар ўтказилди ва тегишли идораларга тақдим этилди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг режа-жадвалига мувофиқ ҳисобот даврида
9 та, шундан 2 та нон ишлаб чиқариш ва 7 та дон маҳсулотлари корхоналарида текширишлар ўтказилди. Ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиниши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, дон маҳсулотлари соҳаси бўйича тақдим қилинган  13 та меъёрий-техник хужжат лойиҳаларининг 10 таси “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва улар устидан тегишли келишувлар амалга оширилди. Шунингдек, 3 та хужжатлар бўйича инспекция мутахассислари томонидан қайта ишлаш ва ўрганишлар ўтказилмоқда.

Омухта ем ишлаб чиқаришда рецептурага риоя қилиниши ҳамда сифати бўйича тасдиºланган графикка асосан ўтказилган назоратларда технологик жараёнга риоя қилинмаганлиги оқибатида “Андижондонмаҳсулотлари” АЖда , “Когондонмаҳсулотлари” АЖда, “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖда , “Учқўрғондонмаҳсулотлари” АЖда, “Сариосиё дон” МЧЖда аралаш озуқа ем маҳсулотлари, шу билан бирга ўтказилган назоратлар давомида ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологик жараёнларга риоя қилинмаганлик оқибатида “Оқтош дон” АЖда , “Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖда меъёрий-хужжатлар талабларига жавоб бермайдиган ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги аниқланиб, қайта ишлашга бериш ҳамда қайта ишлашга сарф этилган харажатларни айбдор шахслардан ундириш тўғрисида кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди 

Дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланмаслик ҳолатлари натижасида “Андижондонмаҳсулотлари” АЖда , “Дўстликдон-маҳсулотлари” АЖда , “Қува дон маҳсулотлари” АЖда , “Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖда , “Сариосиё дон” МЧЖда дон чиқиндилар таркибида асосий дон миқдори белгиланган миқдорлардан юқори эканлиги аниқланди ва қайта ишлашга бериш ва қайта ишлаш учун кетган сарф харажатларни айбдор шахслардан ундириш тўғрисида кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Дон корхоналарида сақлаш тартиб-қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида дон партиялари дон зараркунандалари билан зарарланишига йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу дон партияларини зарарсизлантириш бўйича тезкор тадбирларни амалга оширилиши юзасидан давлат дон инспекторлари томонидан кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 

“Ўздавдонинспекция”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналарида давлат ресурси ва заҳирасидаги буғдойларни хатловдан ўтказиш ҳамда "нол"га тозалаш ишлари бўйича ўрганишлар ўтказилди.Тасдиқланган жадвалга асосан компания таркибидаги жами 110 та корхона ва шаҳобчаларда давлат ресурсидаги буғдойни “нол”га тозалаш ва хатловдан ўтказиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига графикка асосан 109 та масканда хатловдан ўтказиш ишлари якунланди ва “нол”га тозаланди.Графикдаги 1 та корхонада, жумладан, “Зарбдор элеватори” АЖда “нол”га тозалаш ишларининг белгиланган муддатдан кечикишига бош корхонада сиғимлар етишмаслиги, ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб бўлмоқда .

Ҳисобот даврида ўтказилган назоратларда аниқланган қонун-бузилиш ҳолатлари бўйича давлат дон инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларга асосан 162 нафар шахсга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди, 10 нафар шахснинг ойлик иш ҳақидан жарималар ушлаб қолинди.

2015 йилнинг I ярим йиллиги давомида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли корхоналарда “Сифат куни” тадбирларини ҳудудий ўтказилиши давом эттирилди ва тадбирлар баёнлари олиниб, сифат куни тадбирларини малакали ўтказилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 269-сонли ºарори билан тасдиºланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўјрисида”ги Низомга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги 9 та корхонанинг жумладан, “Тўрткўлдонмаҳсулотлари” МЧЖ, “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ, “Қўнғирот ун заводи”, “Сурхондарёдонмаҳ-сулотлари”, “Шўрчи дон маҳсулотлари”, “Дон халқ ризқи”, “Косон ДМКК”, “Навоийдонмаҳсулотлари” акционерлик жамиятлари ва “Сариосиё дон” МЧЖ корхоналари раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Тасдиқланган графикка асосан жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган дон корхоналарида раҳбар ва масъул шахсларнинг соҳавий билимини ошириш ва юзага келадиган қонунбузулиш ҳолатларининг олдини олишга жалб этиш ҳамда доннинг сифати, сақланиши, оқилона фойдаланиш, ғалла мавсумининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот таҳлил департаментининг 2014 йил 3 октябрдаги 03-21-29-сонли топшириғига мувофиқ  “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналарда мавжуд буғдойнинг сақланишини ўрганиш юзасидан “Ўздонмаҳсулот” компанияси мутахассислари билан биргаликда жорий йилнинг январ-май ойларида мониторинглар ўтказилди ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборотлар киритиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган графикка асосан “Ўздавдонинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳудудий бўлинмаларида хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи танқидий ўрганилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2302-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўздавдонинспекция” томонидан 2015 йил 20 февраль куни амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.Дастурда белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юзасидан “Ўздавдонинспекция”-нинг 2015 йил 13 мартдаги 17-и-сон буйруғи билан ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ зиммасига манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлар олиб бориш ва тегишли таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

 “Ўздавдонинспекция” ва дон соҳаси тизимида кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар таклиф этилган холда “Кексалар – ривожланиш таянчи” мавзусида жорий йилнинг 26 апрель санасида учрашув ўтказилди. Учрашувда дон маҳсулотлари соҳасида ҳамда давлат назорати тизимида ҳалол меҳнат қилиш билан бирга ҳукумат ва раҳбарият томонидан берилган топшириқлар асосида юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариб келиб, соҳа мутахассисларига ўрнак бўлиб келаётган 3 нафар фахрийлар қатнашиб, соҳа бўйича қисқача тарихи, Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари, шу билан бирга баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ўзларини фикр ва маслаҳатларини бердилар. Учрашув якуни билан фаҳрийлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 мартдаги 128-ф сон фармойиши ижроси юзасидан Республика ва ҳудудий аҳамиятга эга шаҳарларда, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш юзасидан, “Ўздавдонинспекция”нинг барча ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди ҳамда ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари ихтиёрий равишда “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилди.

“Ўздавдонинспекция” таъсисчилигидаги “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” давлат унитар корхонасининг ёрдамчи ер хўжалигида жорий йилнинг март ойида жами 76 та, шундан 50 та манзарали ва 26 та мевали дарахт кўчатлари экилди.

Инспекция ва экспедиция мутахассисларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан уларга 2015 йил I ярим йиллиги давомида 19537 дона тухум ва 130 кг гўшт маҳсулотлари бозордан арзон бўлган нархларида етказиб берилди.

“Ўздавдонинспекция”нинг марказий, минтақавий лаборатория-лари ва уларнинг филиалларидаги мавжуд маънавий ва техник жиҳатдан эскирган жиҳозларни янги, замонавий, тезкор ва аниқ синовлар ўтказувчи жиҳозларга алмаштириш бўйича Республика товар хом-ашё электрон биржасига талабнома берилиб, нисбатан арзон нархда таклиф киритган товар етказиб берувчи корхоналар билан 152,0 млн. сўмга шартнома имзоланди ва лаборатория ускуналари, мебель ҳамда компьютер техникалари ҳарид қилинди.

2014 йил ноябрь ойида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Toshkent» телерадиоканали ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (“Ўздавдонинспекция”) ўртасида тасдиқланган ҳамкорлик бўйича доимий Қўшма режага асосан жорий йилнинг 14 февраль ва 15 апрель саналарида “Тошкент” телерадиоканалининг “Пойтахт” ахборот дастурида “Ўздавдонинспекция” фаолиятида рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар моҳиятини ўзида акс эттирган, аҳолини тезкор ва холис ахборот билан таъминлашга хизмат қиладиган таҳлилий лавҳалар тайёрланди.

Соҳа бўйича саволларга жавоб бериш ва таклифларни қабул қилиш ҳамда “Ўздавдонинспекция” фаолияти очиқлигини янада таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 июнь санасида “Ўздавдонинспекция”нинг марказий аппаратида “Ишонч телефони” рақами билан бирлаштирилган Ягона телефон рақами ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан соҳада фаолият юритаётган субъектлар томонидан қонун хужжатлари талабларини тушунмаган ҳолда йўл қўйиладиган камчиликларнинг олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Ўздавдонинспекция”га жами 11 та, шу жумладан 5 та ёзма ва 6 та Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатлар қабул қилиниб, кўтарилган масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатининг мажлисининг 2015 йил 2 февралдаги 6-сон баёни берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2015 йил текширишлар режа-жадвалига киритилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати қайтадан чуқур таҳлил қилиниб, текшириш учун жиддий асослар бўлмаган 3 та субъектлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Ўздавдонинспекция” томонидан кейинги даврдан олдинги режали текширишга 3 йил бўлмаган 3 та хўжалик юритувчи субъектлар жами 6 та субъектларни режа-жадвалидан чиқариш тўғрисида Кенгашга таклиф киритилди ва улар режа-жадвалдан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони ижроси юзасидан “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 22 майдаги 44-и сон буйруғи билан Режали текшириш даврийлигидан келиб чиққан ҳолда “Ўздавдонинспекция” томонидан тадбикорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантиришнинг аниқ асосланган тамойиллари тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. Ушбу Низомга асосан Инспекция назоратидаги микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларини текшириш режали тартибда тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши белгиланди.

“Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 25 майдаги 45-и сон буйруғи билан “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш Йўриқномаси”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб унинг янги таҳрири тасдиқланди ва мазкур йўриқномага асосан тадбиркорлик субъектларда молия хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текшириш ўтказиш муддати 10 календарь кундан ошмаслиги белгиланди.

Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишларининг самарадорлиги асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низоми ишлаб чиқилди ва “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил 15 июндаги 48-и сон буйруғи билан тасдиқланди.

“Ўздавдонинспекцияда” коррупция ҳолатларини олдини олинишига қаратилган тизимни жорий этиш бўйича жорий йилнинг 22 май куни чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва инспекция томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлари экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, инспекция мутахассиларининг ўз фаолиятида коррупцияга қаршилик кўрсатиш юзасидан ҳуқуқий савиясини ошириш ҳамда вакант бўлган иш ўринларига номзодларни фақат танлов асосида жалб этиш, уларни жойлаштириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент кимё-технология институтининг “Дон ва донни қайта ишлаш” йўналиши бўйича 3 нафар магистратура босқичида таҳсил олаётган мутахассисга “Ўздавдонинспекция”нинг марказий лабо-раториясида замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда амалиёт ўташи учун шароит яратиб берилди.

Жорий йилнинг 26 июнь санасида “Ўздавдонинспекция”нинг сифат менежменти тизими самарадорлиги устидан ички аудит ўтказилди. Аудит якуни билан тегишли хужжат ва хулосалар расмийлаштирилди.

Жорий йилнинг январь-май ойларида “Ўздавдонинспекция” мутахассисларининг масъулият ва жавобгарлигини ошириш ва “Кексаларни эъзозлаш” йилида белгиланган вазифалар, мансабдор шахсларни ҳуқуқий савиясини ошириш, ноқонуний текширишларни олдини олиш ҳамда Диний экстремизм ва фундаментализм хавф-хатарларини таҳлил қилиш, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажавузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушунтириш ва Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Мустақилликнинг ҳуқуқий негизлари ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш мавзуларида 10 та ўқув-семинарлар ўтказилди.

2015 йил 16 март санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекциясида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш самарасини янада ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Жорий йилнинг февраль ойида “Ўздавдонинспекция”нинг расмий веб-сайти қайта модернизация қилинди ва давлат органларининг расмий веб-сайтларига бўлган асосий талабларга мувофиқлаштирилди. Фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида махсулотларни сертификатлаштириш ва синов қурилмаларини метрологик текширувидан ўтказиш бўйича 2 та аризаларни расмий веб-сайт орқали онлайн тарзда тўлдириб, жўнатиш имкони яратилди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича жорий йилнинг I ярим йиллигида жами 16,9 млн. сўм сарф этилди, шундан Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотни жорий қилиш учун 4,7 млн. сўм, АКТ бўйича ихтисослаштирилган бўлинманинг материал техник таъминоти учун 7,2 млн. сўм, интернет тармоғига уланиш хизматлари учун 2,7 млн. сўм, компьютер қурилмаларни сотиб олиш учун 2,3 млн сўм йўналтирилди.

“Ўздавдонинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмаларида сертифи-катлаштириш ва метрология хизматлари кўрсатиш бўйича 2015 йил-нинг I ярим йиллигида дон партияларини сертификатлаштириш ва метрология хизмати кўрсатиш бўйича 422,0 млн. сўм (2014 йилнинг шу даврида 374,6 млн.сўм), хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 112,6 фоизни ташкил этди