Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йил I чорак фаолияти якунлари тўғрисида

 “Ўздавдонинспекция”га юклатилган вазифа ва функцияларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларидан келиб чиқиб, “Ўздавдонинспекция”нинг 2015 йилнинг I ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига асосан 2015 йилнинг I чорагида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2015 йилнинг I чорагида “Ўздавдонинспекция” мутахассислари томонидан жами 1037,4 минг тонна дон маҳсулотлари (2014 йилнинг шу даврида 869,3 минг тонна) давлат назоратидан ўтказилди. Жумладан, республика ичида ташишларда 543,7 минг тонна дон маҳсулотларининг сифати назорат қилинди.

Инспекция мутахассислари томонидан экспорт қилинаётган буғдой ва ун маҳсулотларининг сифати тўлиқ назорат қилиб борилди. Экспортга ортиш вақтида вагонларнинг яроқлилиги ҳамда маҳсу-лотларнинг сифати тизимли равишда текширилиб, тегишли сифат сертификатлари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 6 июлда 1573-5-сон билан руйхатга олинган Низомга асосан дон корхоналарида сақланаётган, ишлаб чиқаришга берилаётган донлардан ва ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларидан 1362 та намуналар олиниб синовлар ўтказилди. Шундан, 300 та ҳолат бўйича меъёрдан оғиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган меъёрдан оғиш ҳолатлари юзасидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, лаборатория журналлари ва ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси билан келишилган жадвал асосида спирт саноати корхоналаридаги доннинг крахмаллик даражасини аниқлаш мақсадида намуналар танлаб олиниб, таҳлиллар ўтказилди ва тегишли идораларга тақдим этилди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг режа-жадвалига мувофиқ ҳисобот даврида 5 та, шундан 2 та нон ишлаб чиқариш ва 3 та дон маҳсулотлари корхоналарида текширишлар ўтказилди. Ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф қилиниши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, дон маҳсулотлари соҳаси бўйича тақдим қилинган  7 та меъёрий-техник хужжат лойиҳаларининг 4 таси “Ўздавдон-инспекция” мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва улар устидан тегишли келишувлар амалга оширилди. Шунингдек, 3 та хужжатлар бўйича инспекция мутахассислари томонидан қайта ишлаш ва ўрганишлар ўтказилмоқда.

Омухта ем ишлаб чиқаришда рецептурага риоя қилиниши ҳамда сифати бўйича тасдиқланган графикка асосан ўтказилган назоратларда технологик жараёнга риоя қилинмаганлиги оқибатида аниқланган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

“Ўздонмаҳсулот” АК тизим дон корхоналаридаги давлат ресурси, заҳираси ва суғурта фондидаги буғдойни 2015 йилда хатловдан ўтказиш ва “нол”га тозалаш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан жойларда ташкилий ва назорат ишлари олиб борилди.

Тасдиқланган жадвалга асосан компания таркибидаги жами
110 та корхона ва шаҳобчаларда давлат ресурсидаги буғдойни “нол”га тозалаш ва хатловдан ўтказиш режалаштирилган. Жорий йилнинг
1 апрель ҳолатига графикка асосан 37 та масканда хатловдан ўтказиш ишлари якунланди ва “нол”га тозаланди.

Ҳисобот даврида ўтказилган назоратларда аниқланган қонун-бузилиш ҳолатлари бўйича давлат дон инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларга асосан 64 нафар шахсга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди, 2 нафар шахснинг ойлик иш ҳақидан жарималар ушлаб қолинди.

2015 йилнинг I чораги давомида “Ўздонмаҳсулот” АКга қарашли корхоналарда “Сифат куни” тадбирларини ҳудудий ўтказилиши давом эттирилди ва тадбирлар баёнлари олиниб, сифат куни тадбирларини малакали ўтказилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
8 июндаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги 6 та корхонанинг жумладан, “Тўрткўлдонмаҳсулотлари” МЧЖ, “Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ, “Қўнғирот ун заводи”, “Сурхондарёдонмаҳ-сулотлари”, “Шўрчи дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари ва “Сариосиё дон” МЧЖ корхоналари раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Тасдиқланган графикка асосан жорий йилнинг I чораги давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган дон корхоналарида раҳбар ва масъул шахсларнинг соҳавий билимини ошириш ва юзага келадиган қонунбузулиш ҳолатларининг олдини олишга жалб этиш ҳамда доннинг сифати, сақланиши, оқилона фойдаланиш, ғалла мавсумининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот таҳлил департаментининг
2014 йил 3 октябрдаги 03-21-29-сонли топшириғига мувофиқ  “Ўздонма³сулот” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналарда мавжуд бу¼дойнинг сақланишини ўрганиш юзасидан “Ўздонма³сулот” компанияси мутахассислари билан биргаликда ҳар ойнинг 7-11 саналарида мониторинглар ўтказилди ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборотлар киритиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган графикка асосан “Ўздавдонинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаларида хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи танқидий ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2302-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўздавдонинспекция” томонидан 2015 йил 20 февраль куни амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Дастурда белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юзасидан “Ўздавдонинспекция”-нинг 2015 йил 13 мартдаги 17-и-сон буйруғи билан ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ зиммасига манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлар олиб бориш ва тегишли таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

“Ўздавдонинспекция” таъсисчилигидаги “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” давлат унитар корхонасининг ёрдамчи ер хўжалигида жорий йилнинг март ойида жами 76 та, шундан 50 та манзарали ва 26 та мевали дарахт кўчатлари экилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
7 мартдаги 128-ф сон фармойиши ижроси юзасидан Республика ва ҳудудий аҳамиятга эга шаҳарларда, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш юзасидан, “Ўздавдонинспекция”нинг барча ҳудудий бўлинмаларида жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилди ҳамда ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари ихтиёрий равишда “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилди.

2014 йил ноябрь ойида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Toshkent» телерадиоканали ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (“Ўздавдонинспекция”) ўртасида тасдиқланган ҳамкорлик бўйича доимий Қўшма режага асосан жорий йилнинг 14 февраль санасида “Тошкент” телерадиоканалининг “Пойтахт” ахборот дастурида “Ўздавдонинспекция” фаолиятида рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар моҳиятини ўзида акс эттирган, аҳолини тезкор ва холис ахборот билан таъминлашга хизмат қиладиган таҳлилий лавҳалар тайёрланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан соҳада фаолият юритаётган субъектлар томонидан қонун хужжатлари талабларини тушунмаган ҳолда йўл қўйиладиган камчиликларнинг олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Ўздавдонинспекция”га жами 7 та, шу жумладан 5 та ёзма ва 2 та Ягона портал орқали мурожаатлар қабул қилиниб, кўтарилган масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2015 йил 21 февралдаги №06-3336 сонли топшириғига асосан 2015 йил текширишлар режа-жадвалига киритилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати қайтадан чуқур таҳлил қилиниб, текшириш учун жиддий асослар бўлмаган 2 та субъектларни режа-жадвалидан чиқариш тўғрисида Кенгашга таклиф киритилди ва улар режа-жадвалдан чиқарилди.

Тошкент кимё-технология институтининг “Дон ва донни қайта ишлаш” йўналиши бўйича 3 нафар магистратура босқичида таҳсил олаётган мутахассисга “Ўздавдонинспекция”нинг марказий лабо-раториясида замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда амалиёт ўташи учун шароит яратиб берилди.

Жорий йилнинг январь-март ойларида “Ўздавдонинспекция” мутахассисларининг масъулият ва жавобгарлигини ошириш ва “Кексаларни эъзозлаш” йилида белгиланган вазифалар, мансабдор шахсларни ҳуқуқий савиясини ошириш, ноқонуний текширишларни олдини олиш ҳамда Диний экстремизм ва фундаментализм хавф-хатарларини таҳлил қилиш, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа тажавузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушунтириш ва Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини мазмуни ва моҳияти ижро интизомини мустаҳкамлаш, ҳужжатлар билан ишлаш мавзуларида 6 та ўқув-семинарлар ўтказилди.

2015 йил 16 март санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекциясида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш самарасини янада ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Жорий йилнинг февраль ойида “Ўздавдонинспекция”нинг расмий веб-сайти қайта модернизация қилинди ва давлат органларининг расмий веб-сайтларига бўлган асосий талабларга мувофиқлаштирилди. Фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида махсулотларни сертификатлаштириш ва синов қурилмаларини метрологик текширувидан ўтказиш бўйича 2 та аризаларни расмий веб-сайт орқали онлайн тарзда тўлдириб, жўнатиш имкони яратилди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича 2015 йилда жами бўлиб 34,0 млн сўм, шундан Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотни жорий қилиш учун 9,0 млн. сўм, АКТ бўйича ихтисослаштирилган бўлинманинг материал техник таъминоти учун 14,4 млн. сўм, интернет тармоғига уланиш хизматлари учун 5,4 млн. сўм, компьютер қурилмаларнит сотиб олиш учун 3,0 млн сўм, малака ошириш учун 1,5 млн сўм сарф этилиши режалаштирилган.

“Ўздавдонинспекция” ва унинг ҳудудий бўлинмаларида сертификатлаштириш ва метрология хизматлари кўрсатиш бўйича 2015 йил-нинг I чорагида дон партияларини сертификатлаштириш ва метрология хизмати кўрсатиш бўйича 126,2 млн. сўм (2014 йилнинг шу даврида 104,1 млн.сўм), хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 121,2 фоизни ташкил этди.

Ko`chirib olish (.doc, 21 Kb)